Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот Агентлиги юртимизда мақом санъатини янада ривожлантириш ва замонавий бастакорлик ижодиёти анъаналарига сингдириш, мақом намуналари асосида замонавий куй ва ашулалар яратиш, мақом йўлларида ижод қилиб келаётган бастакорларни кашф этиш ва рағбатлантириш, мақом илми ва санъатини янада оммалаштириш ҳамда кенг тарғиб қилиш, мусиқашунос олимларни ҳар томонлама қўллаб–қувватлаш мақсадида Бастакорлар ўртасида “Мақом йўлларида яратилган энг яхши асар”, Композиторлар ўртасида “Миллий мақомлар асосида яратилган замонавий йўналишдаги энг яхши асар (камер вокал ва чолғу асарлар)”, Мусиқашунослар орасида “Мақом илми ва таълимига оид энг яхши адабиёт (монография, дарслик, ўқув қўлланма)” Республика танловларини эълон қилади.
Танлов жорий йилнинг 10-14 ноябрь кунлари Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси биносида бўлиб ўтади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган композитор ҳамда бастакорлар 2023 йилнинг 9 ноябрь санасига қадар Ўзбек миллий мақом санъати маркази ёки Ўзбекстон композиторлари ва бастакорлари уюшмасига қуйидаги хужжатларни тақдим этиши лозим:

1. Яратилган асар: (матни ва нота материали) икки нусхада;
2. Қайси мақом асосида: лад, усул, мавзу, шакл кесимида;
3. Асарнинг ижро этилган намунаси (магнит тасмаси ёки мини, CD дискка ёзилган ҳолатда);
4. Танловда иштирок этиш бўйича ариза;
5. Паспорт ёки ID карта нусхаси;
6. 10х15 ўлчовидаги 3 та рангли фотосурат;
7. Маълумотнома (Иштирокчининг фаол телефон рақами);
8. Сўров варақаси (илова)

Мусиқашунослар эса ҳудди шу манзилларга қуйидагиларни тақдим қилишлари талаб этилади:

1. Монография, ўқув қўлланма (асар матни) икки нусхада;
2. Танловда иштирок этиш бўйича ариза;
3. Паспорт ёки ID нусхаси;
4. 10х15 ўлчовидаги 3 та рангли фотосурат;
5. Маълумотномаси (Иштирокчининг фаол телефон рақами);
6. Сўров варақаси (илова).

Ҳужжатларни тақдим этиш ҳамда қўшимча маълумот учун телефонлар: 71 233-20- 28; 71 286-31-63. Телеграм манзиллар: 90 957-28-26; 93 402-74-99. www.maqom.uz