Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Марказ низоми

Маданият вазирлигининг 2017 йил 29 ноябрь 849-сонли буйруғига

          ИЛОВА

 

I. Умумий коидалар

1. Мақом маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ўзбек миллий мақом янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПК-3391-сон қарорига асосан ташкил этилган.

2. Мазкур Устав Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги «Ўзбек миллий мақом санъати маркази» давлат муассасасининг (кейинчалик матнда Мақом маркази деб юритилади) ҳуқуқий мақомини, мақсад вазифаларини, молиялаштирилишини, марказни бошқариш ва бошқа қоидаларни белгилайди.

3. Мақом маркази давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади ва ўз фаолияти буйича Маданият вазирлигига ҳисобот беради.

4. Мақом маркази давлат мулкидаги, ўзига тезкор бошқариш хуқуқи асосида берилган мулк негизида ташкил этилган давлат муассасаси шаклидаги ташкилотдир, у ўзига бириктирилган мулкдан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига ҳамда эгалик қилиш ҳуқуқидаги мулкнинг мақсадига мувофик мулкдан фойдаланишни амалга оширади. Марказ мустақил балансига ва Ўзбекистон Республикаси Ғазначилигида шахсий ҳисоб варақларига, тижорат банкларида ўз ҳисоб-рақамларига, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларига, рамзи, штамплари ва бланкларига эгадир.

Мақом маркази Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўзининг номи кўрсатилган гербли муҳрларига эга.

5. Мақом марказининг мазкур Устави Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда давлат руйҳатидан ўтгандан сўнг Мақом маркази юридик шахс мақомига эга бўлади.

6. Мақом маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, Маданият вазирлигининг буйруқлари, фармойишлари, топшириқлари, кўрсатмаларига ҳамда мазкур Устав ва фаолиятига тааллуқли бўлган бошқа норматив-хуқуқий хужжатларга асосланади.

7. Мақом маркази ўз номидан шартномалар тузиши, белгиланган тартибда мулкий ва номулкий хуқуқларнинг, қонунчиликка мувофиқ мулкчилик хуқуқи ва бошқа хуқуқларнинг субъкти бўлиши мумкин бўлган кўчар ва  кўчмас  мулкни  харид  қилиши,  бошқа  бўлинмаларни тузиши, мажбуриятларни олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиш ҳуқуқига эга.

8. Марказнинг тўлик номи:

ўзбек тилида – «Ўзбек миллий мақом санъати маркази» давлат муассасаси, қисқача – «Мақом маркази» ДМ;

рус тилида – Государственное учреждение «Узбекский национальный центр искусства Маком», қисқача – ГУ «Центр Макома»;

инглиз тилида – State Establishment «Uzbek national center for the art of Makom», қисқача – SE «Center Makom».

9. Мақом марказининг манзили: Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани,
Маҳтумқули кўчаси, 49-уй.

10. Марказ фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган.

II. Мақом марказининг мақсади ва вазифалари

11. Ўзбек миллий мақом санъати марказининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

Ўзбекистонда мақом санъатини янада ривожлантириш, бу борада шаклланган ижро ва ижодий мактаблари ва анъаналарни, буюк бастакорлар, ҳофиз ва созандалар меросини чуқур илмий асосда ўрганиш ва қайта тиклаш;

ўзбек мақом санъати мумтоз ва замонавий ижро намуналарининг «олтин фонди»ни яратиш;

халқимиз, ҳусусан, ёш авлодни мақом санъати билан кенг таништириш орқали уларда миллий ўзликни англаш туйғуси юксак бадиий-эстетик дид ва тафаккурни камол топтириш;

мақом санъати бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ва тарғиб қилиш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

мумтоз мусиқа меросимиз намуналарини нотага олиш, мавжуд ёзувларни такомиллаштириш ва амалиётга жорий этиш, мақом санъатининг ижтимоий-тарихий илдизлари, илмий-назарий негизлари, миллий ва умумбашарий қадриятлар билан боғлиқ жиҳатларини юртимиз олимлари ва чет эллик мутахассислар иштирокида чуқур ўрганиб, янги илмий тадқиқотлар яратиш;

мақом санъатининг кўп асрлик ижро йўлларини пухта ўзлаштириб, уларни янгича усуллар билан бойитиб, ёш авлод вакилларига ўргатиб келаётган мақомчилар, мақомшунос илмий-педагог олимлар ва мутахассислар, Мақом маркази ходимлари фаолиятини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

Юртимизда мақом санъати бўйича хорижий етук ижрочиларнинг ўзаро тажриба алмашуви, маҳорат дарслари ҳамда турли халқаро мақом анжуманлари ва танловларини ташкил этиш;

республика ҳудудларида таниқли мақом ижрочиларининг концертларини ва маҳорат дарсларини ташкиллаштириш;

мақом санъатини радио-телевидение, оммавий ахборот воситалари ва Интернет орқали Ўзбекистон ва чет элларда кенг тарғиб этиш;

қонун хужжатларида белгиланган бошқа вазифаларни бажариш.

III. Мақом марказининг хуқуқлари 

12. Мақом маркази Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдаги 71-II-сонли «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонунининг 9-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ўзбек миллий маком санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-3391-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш, ноширлик ва таълим фаолияти, аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш, аудиовизуал асарларни, фонограммаларни тайёрлаш, такрорлаш ва уларни сотиш, прокатга бериш, ҳамда туризм фаолияти билан шуғулланиш фаолиятларини лицензия олмасдан амалга ошириш хуқуқига эга.

13. Маданият вазирлиги розилиги буйича белгиланган режа асосида лойиҳа-смета хужжатлари рўйҳатидаги иншоотларни қуриш, капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

рағбатлантириш фондини тузиш, тижорат фаолиятидан тушган фойдадан Мақом маркази ишларини яхшилаш ва ходимларни моддий рағбатлантиришда фойдаланиш;

14. Ўзининг моддий ва молиявий аҳволини янада мустаҳкамлаш мақсадида йил давомида аҳолига ва юридик шахсларга пуллик хизмат кўрсатишни кенгайтириб бориш, ҳамкорлик қилиш учун шериклар танлаш, корхоналардан ҳайрия бадалларини қабул қилиш.

15. Чет эл корхоналари ва ташкилотлари билан маданий, назарий ишларини ривожлантиришда қўшма концертлар ва тадбирлар уюштириш.

16. Марказда мақом санъати бўйича тадбирларда ўзининг янги ижодий дастурларини таклиф килиш;

17. Бошқа хўжалик юритувчи ҳамда тадбиркорлик субъектларидан шартнома асосида молиявий ёрдам олиш;

18. Ўз маблағлари, кўрсатилган хизматидан тушган маблағлари ҳисобига фаолияти учун зарур бўлган мулклар ва техника воситаларини ҳарид қилиш ва юридик ҳамда жисмоний шахслар хизматидан фойдаланиш учун ўрнатилган тартибда шартномалар тузиш;

амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибда ходимларга индивидуал устама ва қўшимча ҳақ, мукофот ва рағбатлантириш кўринишидаги бошқа тўловлар миқдорини аниқлаш ва белгилаш;

юклатилган вазифа ва функциялари доирасида шартномавий нархлар ва тарифларда қонун хужжатларида белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзига тезкор бошқариш хуқуқи билан берилган кўчар ва кўчмас мулкларни ижарага бериш ва бундай мулкларни ижарага олиш;

алоҳида хизмат кўрсатган ижодкорлар, мутахассисларни ўрнатилган тартибда Давлат мукофотлари ва Фаҳрий унвонларга тавсия этиш.

ўзи ташкил этадиган маданий тадбирлар учун чипталар нархини қонун хужжатларига мувофиқ белгилаш;

қонун хужжатларида белгиланган тартибда юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиаллар, бўлинмалар ташкил қилиш ва уларнинг Устав ҳамда низомларини тасдиқлаш;

амалдаги қонунчиликда ўрнатилган тартибда маркетинг, менежмент, тижорат ва реклама соҳасида хизмат кўрсатиш;

янги бадиий асарлар яратишга буюртма бериш ва уларни сотиб олиш;

ўзига юклатилган асосий вазифалар доирасида қонун хужжатларида белгиланган тартибда Халқаро давлат ва нодавлат ташкилотлари, хорижий мамлакатлар ижодий жамоалари билан ҳамкорлик қилиш;

қонун хужжатларида белгиланган бошқа хуқуқлари.

Мақом марказнинг мажбуриятлари

  1. Мақом маркази юклатилган вазифалар доирасида ўзига қуйидаги мажбуриятларни олади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Маданият вазирлигининг буйруқлари, фармойишлари, топшириқлари, кўрсатмаларига ва бошқа норматив-хуқуқий хужжатларга амал қилиш;

Мақом марказига юклатилган вазифаларни ўз вақтида сифатли ва тўлиқ бажариш;

Мақом марказининг ривожланиши йўлида ижодий, илмий-техник ишланмалардан ва маҳсулотларидан самарали фойдаланиш;

Мақом маркази ходимларининг манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўриш;

Мақом марказини мунтазам ривожлантириб бориш, ижодий фаолиятини қуллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирлар режалари, дастурлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;

қонун хужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар.

Маданият вазирлигининг ваколатлари

  1. Маданият вазирлиги қонун хужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги хуқуқларга эга:

Мақом маркази Уставини тасдиқлаш ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

Мақом марказига Ўзбекистон Республикаси Президенти девони билан келишган ҳолда Бош директорни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш;

Мақом маркази Бош директори билан меҳнат тўғрисидаги қонун  хужжатларига мувофиқ меҳнат шартномаси тузиш;

Мақом марказини қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ижросини таъминлаш мақсадида тугатиш комиссиясини тайинлаш ва тугатиш балансларини тасдиқлаш;

Мақом маркази мулкига оид битимларни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисида даъво билан судга мурожаат қилиш;

Мақом марказининг ортиқча, фойдаланилмаётган ёҳуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ва уларни тасарруф этиш;

Мақом марказига етказилган зарарни ундириш тўғрисида Мақом маркази раҳбарига нисбатан даъво тақдим этиш;

Мақом марказининг қонуний манфаатларини давлат муассасалари ва хорижий давлатлар олдида ҳимоялаш ва ривожланишига кўмаклашиш;

Мақом маркази давлат рўйҳатидан ўтказилган вақтдан бошлаб уч ой мобайнида унинг устав фондини тезкорлик хуқуқи асосида бошқариш учун бериш йўли билан шакллантириш;

Мақом марказига берилган давлат мулкидан мақсадли фойдаланилишини ва сақланишини назорат қилиш.

VI. Мақом маркази мулки ва Устав фонди, уни шакллантириш тартиби, манбалари ва тасарруф этиш шартлари

23.Мақом марказининг мулки ва Устав фонди унга тезкор бошқариш хуқуқи билан берилган Давлат мулклари ва қуйидагилардан иборат, яъни турли хилдаги мол-мулклар (мебел анжомлари, техника жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва бошқа товар-моддий қийматлар);

Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;

ўз фаолиятидан туширган пул маблағлари;

бошқа мулкий ва номулкий воситалар;

қонун хужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар.

VII. Мақом маркази фаолиятини молиялаштириш

  1. Мақом маркази фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

ҳомийлар – юридик ва жисмоний шахсларнинг, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг маблағлари;

грантлар, хизмат кўрсатишдан тушган даромадлар ҳамда қонун хужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

  1. Марказ 2023 йилгача барча солиқ тўловларидан озод қилинади.

26.Мақом марказининг харажатлар сметаси, штатлар жадвали, даромадлар ва харажатлар сметаси белгиланган тартибда Мақом маркази бош директори томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида рўйҳатдан ўтказилади.

  1. Мақом маркази ўзининг касаба уюшмасининг таклифига мувофиқ марказ ходимларига устамалар белгилаши мумкин.

VIII. Мақом марказини бошқариш

  1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Мақом марказининг юқори органи ҳисобланади унинг самарали фаолият кўрсатиши учун шароит яратиб бериб, хуқуқларини ҳимоя қилади.
  2. Мақом марказига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони билан келишган ҳолда Маданият вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Бош директор бошчилик қилади.

Бош директор якка ижро этувчи орган ҳисобланади.

Мақом маркази Бош директори марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилишига шахсан жавоб беради.

  1. Бош директор ўз фаолиятини Мақом маркази номидан якка раҳбарлик принципида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, норматив-хуқуқий хужжатлари ва мазкур Устав билан берилган хуқуқлар доирасида олиб боради.
  2. Мақом маркази Бош директори:

Мақом маркази фаолиятига раҳбарлик қилади;

Мақом маркази номидан ишончномасиз иш юритади;

ўрнатилган тартибда Марказ мол-мулки ва маблағларини тасарруф этади;

тижорат тизимлари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан тегишли хизматлар кўрсатиш учун шартномалар (контрактлар) тузади;

барча муассасалар, ташкилотлар ва жисмоний шахслар билан муносабатларда Мақом маркази манфаатларини ҳимоя қилади, ушбу харакатларни бажариш учун ишончномалар беради;

ўрнатилган тартибда ходимларнинг лавозим мажбуриятларини ва ички меҳнат тартиби қоидаларини тасдиқлайди, ходимларни лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

Мақом маркази фаолияти масалаларига оид ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган фармойишларни, буйруқларни, йуриқномаларни ва бошқа хужжатларни чиқаради;

хизмат фаолиятида алоҳида намуна кўрсатган ходимларни рағбатлантиради, ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди;

мазкур Устав ва Маданият вазирлиги томонидан белгиланган ваколатлар доирасида бошқа масалаларни кўриб чиқади ва ҳал қилади.

Бош директор ўз хуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларини бажаришда Марказнинг манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилиши керак ҳамда
бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга тўловларнинг, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнат хуқуқлари ва муносабатларидан ҳамда уларга тенглаштирилган тўловлардан келиб чиқадиган барча талабларнинг қондирилиши, хўжалик фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган эҳтиёжлар учун пул маблағларининг ўтказилмаганлиги, ўзининг харакати (харакатсизлиги) туфайли, шу жумладан Марказга берилган давлат мулки йўқолган тақдирда, унга етказилган зарарлар учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Бош директор Мақом маркази фаолияти натижалари бўйича ўрнатилган тартибда Маданият вазирлигига ҳисобот беради.

  1. Мақом маркази Бош директорининг ўринбосари Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда Бош директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

Ўринбосар Бош директорнинг топшириғига кўра унинг алоҳида функцияларини бажаради, Бош директор ўз мажбуриятларини бажариш имконияти бўлмаганида унинг вазифасини бажаради.

  1. Мақом марказида Бадиий кенгаш ташкил этилади, унинг аъзолари ва шахсий таркиби Маданият вазири томонидан тасдиқланади ҳамда Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланган алоҳида Низом асосида иш юритади.

Маком марказининг ҳисоботи

35. Мақом маркази ўз фаолияти юзасидан ҳисоботни амалга оширади ва уни амалдаги қонунчиликда белгиланган муддат ва тартибда юқори турувчи ташкилот ҳамда тегишли органларга топширади.

36. Мақом маркази фаолиятини хўжалик юритувчи субъект сифатида назорат қилиш, амалдаги қонун хужжатларида белгиланган тартибда Маданият вазирлиги ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

X. Мақом маркази фаолиятини кайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби

37. Мақом марказини қайта ташкил қилиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.