Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Халқаро мақом санъати анжумани

                                                                                                                                                                    Ўзбекистон Республикаси Президентининг

                                                                                                                                                                                  2018 йил “6” апрелдаги 

                                                                                                                                                                                             ПҚ – 3656 қарорига 2-илова                              

 

 

Халқаро мақом санъати анжуманини ташкил этиш

ва ўтказиш тартиби тўғрисида

низом

1-боб. Умумий қоидалар

1.Ушбу Низом Халқаро мақом санъати анжуманини (кейинги ўринларида Анжуман деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.

2.Анжуман қуйидагиларни назарда тутган холда ўтказилади:

шарқ халқлари мумтоз мусиқа  санъатининг етакчи жанри – мақомларни кенг тарғиб қилиш, мақом анъаналарини замонга мос эъзозлаб сақлаш, ўрганиш, ўзлаштириш, ривожлантириш ва мақом санъатининг моҳир  ижрочиларини рағбатлантириш;

ёш авлод қалбида мақом санъатига эътибор ва меҳрини ошириш, мусиқий мероснинг бой, бадиий ва эстетик имкониятларини тараннум этиш, халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш;

ўзбек мақоми ҳамда бошқа халқларнинг турдош ва номдош мусиқа жанрларини қамраб олиш, улар билан яқиндан илмий ва ижодий мулоқотлар ва ҳамкорлик қилиш, маданий-маънавий муносабатларни халқаро миқёсда кенгайтириш.

3.Анжуман 2018 йилдан бошлаб, хар икки йилда бир марта Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилади.

Анжуманни ўтказишнинг аниқ санаси ва муддати Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий кўмита (кейинги ўринларда Ташкилий кўмита деб аталади) томонидан белгиланади.

4. Анжуман Маданият вазирлиги (кейинги ўринларда Ташкилотчи деб аталади) томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.

2-боб. Анжуманни ўтказиш тартиби ва шартлари

5. Анжуман доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:

“Мақом мусиқа санъати унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни” мавзусида илмий-амалий конференция (кейинги ўринларда илмий-амалий конференция деб аталади);

Жаҳон ва Ўзбекистон мақомот санъати усталарининг якка концертлари;

мақом ансамбллари, хонанда ва созандаларнинг кўрик-танлови (кейинги ўринларда кўрик-танлов деб аталади);

сайиллар, мамлакатимизнинг дунёга машхур шахсларни хаёти ва ижодий фаолияти хақида замонавий ва креатив усулда саҳналаштирилган дастур намойишлари;

мақом санъати тарихига оид кўргазма, ўзбек, форс, араб, инглиз ва рус  тилларида нашр этилган илмий-тақдимот асарлари ҳамда илмий-маърифий адабиётлар намойиши.

6. Анжуманга Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланган хайьат аъзолари ва иштирокчи сифатида ҳар бир мамлакатдан 12 нафаргача аъзоси бўлган ижодий делегация (7 нафаргача ансамблъ таркиби ва 5 нафаргача ижодий гуруҳ аъзолари) таклиф этилади ва уларнинг юртимизда яшаши, овқатланиши ва йўл, (авиа, темирйўл, транспорт) соғлиғини сақлаш каби харажатлар Ташкилотчи томонидан қопланади.

Анжуман иштирокчилари 300 АҚШ доллари миқдорида эҳтиёж харажатлари маблағи билан таъминланади.

Анжуманда ўз ҳисобидан иштирок этиш истагини билдирган (ижодий делегациянинг 12 нафаргача аъзоларидан ташқари) мақом санъати ижодкорлари, хорижий давлатлардан таниқли мусиқашунос олимлар, санъаткорлар, ижодий жамоалар, мутахассислар ва фаҳрий меҳмонлар Ташкилотчи таклифи асосида қатнашиши мумкун.

7. Анжуманда иштирок этишни истаган мақом санъати ижодкорлари Анжуман ўтказиладиган йилнинг 20 апрелига қадар Ташкилий қўмитага ўз материаллари ва ижро дастурларини тақдим этадилар.

Бунда Анжуман иштирокчиларига қуйидаги талаблар қўйилади:

илмий-амалий конференция иштирокчилари маърузасининг тўла матни  4-5 бетдан ва тезислар 300 сўздан кам бўлмаслиги;

кўрик-танлош иштирокчилари 40 дақиқадан ошмаган ҳолда ўз ижро дастурларини аудио, видео, диск, электрон шаклда ташкилий қўмитага етказиши лозим.

8.Илмий-амалий конференцияда иштирок этувчиларнинг рўйҳати ташкилий қўмита томонидан аниқлаб, Анжуман ўтказиладиган йилнинг 5 майига қадар иштирокчиларга маълум қилинади.

9.Ўзбек, инглиз ва рус тиллари Анжуманнинг ишчи тиллари этиб белгиланади.

10.Анжуманни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида қуйидаги тартибда:

70 фоизи- Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг харажатлар сметасида маданий тадбирларни ўтказиш учун ҳар йил назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида;

30 фоизи – ҳомийлик ҳайрия маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

3-боб. Халқаро хайъат фаолиятини ташкил этиш

11.Кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаш учун Ташкилий қўмита томонидан етти кишидан иборат ҳалқаро ҳайъат тузилади.

12.Баҳолаш жараёнида:

мақом  намуналарининг асл миллий ҳусусиятлари;

бадиий ва эстетик маъно мазмуни;

ижрочиларнинг ижро маҳорати, кийиниш ва саҳна маданияти асосий мезон ҳисобланади.

13.Халқаро хайъат томонидан кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишлари учта номинация (“Энг яхши мақом ансамбли”, “Энг яхши яккахон чолғу ижрочиси” ва “Энг яхши яккахон хонанда”) бўйича баҳоланади.

4-боб. Мукофотлаш тартиби

14. Анжуман доирасида ўтказиладиган кўрик-танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланади:

“Гран-При”- 15 000 АҚШ доллари;

1-ўрин- қуйидаги номинациялар бўйича:

-яккахон ижрочи (хонанда ёки созанда) – 10 000 АҚШ доллари,

-ансамблъ жамоаси учун – 10 000 АҚШ доллари

 2-ўрин- қуйидаги номинациялар бўйича:

-яккахон ижрочи (хонанда ёки созанда) – 7 000 АҚШ доллари,

-ансамблъ жамоаси учун – 7 000 АҚШ доллари

 3-ўрин- қуйидаги номинациялар бўйича:

-яккахон ижрочи (хонанда ёки созанда) – 5 000 АҚШ доллари,

-ансамблъ жамоаси учун – 5 000 АҚШ доллари

15. Анжуман доирасида фаол ижрочиларни қўллаб–қувватлаш  ва рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган “Энг яхши мақом хонандаси”, “Энг яхши мақом созандаси”, “Энг яхши мақом устози”, “Энг яхши мақом тарғиботчиси”, “Энг яхши ёш мақомчи”, “Энг яхши мақом бастакори” каби номинациялар бўйича иштирокчилар рағбатлантирувчи совға ва мукофотлар билан тақдирланади. Шунингдек, ташкилотчилари, ижодий уюшмалар, жамғарма ва ҳомий ташкилотлар ҳайъат аъзолари ва муҳлислари эътирофига сазовор бўлган ижрочилар, мақомшунос олимлар, бастакорлар, мақом созандалари ва хонандаларини тақдирлаш учун махсус мукофотлар таъсис этишлари мумкин.  Анжуманнинг ҳар бир иштирокчисига “Халқаро мақом санъати анжумани иштирокчиси” сертификати тақдим этилади.

5-боб. Ташкилотчи хуқуқлари

16.Ташкилотчи:

Анжуман қатнашчиларининг ижроларини эфирга узатиш ҳамда бошқа ташкилотларга трансляция қилиш учун руҳсатнома бериш;

Анжуманни ўтказиш ва унинг якуни давомида тайёрланган барча турдаги аудио, видео, босма ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш;

Анжуманда иштирок этишни истаган жисмоний ва юридик шахслар томонидан Ташкилий қўмитага юбориладиган материаллардан реклама мақсадида фойдаланиш;

Анжуманга жахондаги етакчи продюсер ва менежерларни таклиф этиш хуқуқига эгадир.

6-боб. Якуний қоидалар

17. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ маданият ва кўрик-танлов ғолибларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди, шунингдек, ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари бўйича солиққа солиш объекти хисобланмайди.

18.Анжуманнинг хар бир қатнашчиси ўз тиббий суғуртасига эга бўлиши лозим.

19.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси Анжуманни ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларининг мақсадли ишлатилиши ва тўғри тўланишини назорат қилади.