Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Раҳбарият

Бегматов Саибжон Махмудович

Ўзбек миллий мақом санъати маркази бош директори

+998 (71) 286-31-77

info@maqom.uz

Қабул кунлари: …

Бегматов Саибжон Махмудович 1957 йил Наманган вилояти, Чуст шаҳрида туғилган.

Маълумоти – олий.

1984 й. М.Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясини тамомлаган.

Мусиқашунос олим, Ўзбек миллий мақом санъати маркази Бош директори, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор. Монография, дарслик ва ўқув қўлланмалар муаллифи, 50 га яқин илмий мақолалар нашр этган.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1983-1987 йй. Мусиқа фондининг ўзбек бўлими мусиқа муҳаррири
1987-1994 йй. Ўзбекистон давлат консерваторияси халқ мусиқа хонаси мудири
1994-1999 йй. Тошкент давлат консерваторияси катта ўқитувчиси
1999-2002 йй. Тошкент давлат консерваторияси доценти
2002-2005 йй. Ўзбекистон давлат консерваторияси малака ошириш   факультети декани
2005-2011 йй. Ўзбекистон давлат консерваторияси илмий ижодий ишлар бўйича проректори, “Мусиқий   шарқшунослик” кафедраси доценти
2011-2018йй. Ўзбекистон давлат консерваторияси “Мусиқий шарқшунослик” кафедраси мудири, профессор вазифасини бажарувчи

 

2018 х/в Ўзбек миллий мақом маркази бош директори

Фаолиятининг асосий йўналиши

Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

Бош директор ўз фаолиятини Мақом маркази номидан якка раҳбарлик принципида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, норматив-хуқуқий хужжатлар ва Устав билан белгиланган хуқуқлар доирасида олиб боради.

Ўрнатилган тартибда ходимларнинг ловозим мажбуриятларини ва ички меҳнат тартиби қоидаларини тасдиқлайди, ходимларни лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади.

Бош администратор, “Устоз-шогирд мактаби” бўлими, Чолғу акустик ҳусусиятларини ўрганиш бўлими, Мақом санъати тарихий экспозиция бўлими, Мақом санъатини илмий ривожлантириш бўлими, АКТ ва матбуот хизмати, Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими, бош ҳисобчи, кадрлар бўйича бош мутахассис, юрист-консульт, хўжалик бўлими, Марказ таркибидаги Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар Намунавий “Мақом” ансамбллар ишини бевосита мувофиқлаштиради.

Бош директор Мақом маркази фаолияти натижалари бўйича ўрнатилган тартибда Маданият вазирлигига ҳисобот беради.

Марказ бош директори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Исмаилов Хашимжон Исмаилович

Ўзбек миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамблининг бадиий раҳбари

+998 (71) 286-31-77

info@maqom.uz

Қабул кунлари: …

Исмаилов Хашимжон Исмаилович 1952 йил Фарғона вилояти, Қува туманида туғилган.

Маълумоти – олий.

1984 й. М.Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясини тамомлаган.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», “Меҳнат шуҳрати ордени”, “Эл -юрт ҳурмати ордени” , «Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти”, ҳамда “Буюк хизматлари учун орден” лари билан тақдирланган.

Ўзбек миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамблининг бадиий раҳбари. Ўзбекистон телерадио компаниясининг олтин фондида 1000 дан зиёд мақом ва мумтоз ашулалари магнит тасмага муҳрланган ва радионинг олтин фондидан жой олган.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1975-1996 йй. Ўзбекистон телерадиокомпанияси қошидаги Ю.Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли бадиий раҳбари
1996-1997 йй. Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекнаво” гастрол-концерт бирлашмаси “Нола” гуруҳининг созандаси
1997-1999 йй. М.Қори-Ёқубов номидаги академик халқ бадиий жамоалар дирекция “Мақом” ансамблининг созандаси
1999-2006 йй. Ўзбекистон телерадиокомпанияси қошидаги Ю.Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли бадиий раҳбари
2006-2014йй. Бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси Ю.Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли бадиий раҳбари
2014-2018йй. Ўзбекистон бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси Ю.Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли бадиий раҳбари
2018 й. – х.в. Ўзбек миллий мақом санъати маркази таркибидаги “Мақом” ансамбли бадиий раҳбари

 

Фаолиятининг асосий йўналиши

Ансамбль репертуари, концерт дастурлари ҳамда ўрганиб ижро этиладиган асарларнинг бадиий савияси ҳамда сифат даражасини назорат қилади ва тўла жавобгар ҳисобланади;

Ансамбль хонандалари, созандалари ва барча ходимларининг иш фаолиятига раҳбарлик қилади;

Қўл остидаги ходимлар орасида меҳнат ва ижро интизомини таъминлайди:

Ҳафталик, ойлик, йиллик иш режаси асосида ансамблда иш жараёнини ташкиллаштиради ва тўла бажарилиши ҳамда назоратини ўз зиммасига олади;

Ансамль репертуарини янги асарлар билан бойитади, малакали бастакорлар, шоирлар билан ҳамкорлик қилишни йўлга қўяди;

Ансамбль хонандалари, созандалари ва барча ходимларининг ижодий маҳоратини оширишга жавоб беради;

Юқори ташкилотлар, Мақом маркази буйруқлари билан ходимларни таништириб боради ва ижросини таъминланишини йўлга қўяди;

Мақом маркази бадиий кенгаши билан келишилган ҳолда репертуарларни шакллантиради ва ансамблга ўргатиш маъсулияти юклатилади;

Ансамбль таркибидаги ходимларни ишга келиб кетишини назорат қилади, ижро интизомини бузган ходимлар бўйича Мақом маркази раҳбариятига хабар беради.

Холтожиев Абдурахмон Акбарович

Ўзбек миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли мусиқа раҳбари

+998 (71) 286-31-77

info@maqom.uz

Қабул кунлари: …

Холтаджиев Абдурахман Акбарович 1957 йил Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида туғилган.

Маълумоти – олий.

1981 й.Тошкент давлат консерваториясини тамомлаган.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган.

Ўзбек миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли мусиқа раҳбари. Моҳир созанда сифатида мақом таълими, ижрочилиги, тарғиботи бўйича 35 йилдан бери самарали фаолият олиб бормоқда.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1974-1976 йй. Тошлоқ тумани мусиқа мактаби ўқитувчиси
1976-1981 йй. Тошкент давлат консерваторияси талабаси
1981-1983 йй. Ҳарбий хизматда
1983-1996 йй. Ўзбекистон телерадиокомпанияси қошидаги Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли созандаси
1992-2008 йй. Ички ишлар вазирлиги ансамбль созандаси
2006 -2012 йй. Бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси Дони Зокиров номидаги халқ чолғу Оркестрининг олий даражали артисти-созандаси
2012 -2016 йй. Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Иқтидорли болалар академик лицейи «Анъанавий ижрочилик» бўлими етакчи жўрнавози
2016-2018 й Бадиий жамоалар дирекцияси Ю.Ражабий номидаги “Мақом”ансамбли мусиқа раҳбари
2018-х.в йй Ўзбек миллий мақом санъати маркази Ю.Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли мусиқа раҳбари

 

Фаолиятининг асосий йўналиши

Бадиий раҳбар билан биргаликда ансамбль репертуари, концерт дастурлари ҳамда ўрганиб ижро этиладиган асарларнинг бадиий савияси, ҳамда сифат даражасини назорат қилади ва тўла жавобгар ҳисобланади;

Бадиий раҳбар билан биргаликда ансамбль учун репертуар танлайди ва хонанда, созандалар билан танланган репертуар бўйича машғулотлар олиб боради;

Ижро этиладиган асарлар (куй, ашулалар) бадиий савиясига ҳамда хонанда ва созандалар иш жараёнига жавобгар ҳисобланади;

Ўрганилган асарларни профессионал даражада ижро этилиши учун машғулот вақтларини белгилайди ва машғулотларга бевосита раҳбарлик қилади.

Бош директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари

ВАКАНТ

+998 (71) 286-32-63

dir@maqom.uz

Қабул кунлари: …

ВАКАНТ

Фаолиятининг асосий йўналиши

Мақом маркази таркибидаги Ю.Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли, Устоз-шогирд мактаби бўлими, Чолғуларни акустик хусусиятларини ўрганиш бўлими ва ҳудудларда мавжуд мақом ансамбллари ижодий фаолиятини “Низом”га мувофиқ амалга ошириш ва ривожлантиришни назорат қилади ҳамда ижодий-ижрочилик дастурлари бажарилишини ташкилий –меъёрий асосларини шакллантиради.

Мақом маркази таркибидаги Ю.Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли, Устоз-шогирд мактаби бўлими, Чолғуларни акустик хусусиятларини ўрганиш бўлими ва ҳудудларда мавжуд мақом ансамбллари ижодий фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда ижодий -услубий раҳбарликни амалга оширади.

Мақом маркази билан республикада фаолият кўрсатаётган Намунавий “Мақом” ансамбллари ва концерт-томоша муассасалари ўртасида ижодий алоқаларни ташкил этади ҳамда улар фаолиятини ижодий ривожлантиришга услубий-ижодий жиҳатдан кўмаклашади.

Республикадаги мавжуд Намунавий “Мақом” ансамбллари, яккахон ва ёш мақом ижрочилари, ўтмишдаги ва бугунги кундаги машҳур мақом ижрочилари ҳамда уларнинг ижодий мероси ҳақида маълумотлар базасини шакллантиради.

Мақом маркази “Бадиий кенгаши” фаолиятида иштирок этади.

Тегишли тартибда юқори ташкилотларга ҳисоботлар тақдим этади, Мақом маркази фаолиятини ривожлантириш юзасидан илмий-амалий анжуманлар, ўқув семинарлари, давра суҳбатлари, семинар тренинглар уюштиради ва иштирок этади.

Соҳа мутахассислари ва олимларни жалб этган ҳолда ижодий-услубий қўлланма ва тавсияномалар ишлаб чиқишни ташкил этади.

Мақом маркази иш режаларини тузиш ва такомиллаштириш, фаолиятни ҳар томонлама юқори савияда олиб бориш, асосий йўналишлар: ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий, илмий-услубий, концерт-ижрочилик ва бошқа жиҳатлар бўйича тўғри аниқланишида бевосита қатнашади.

Жойларда фаолият кўрсатаётган ижодий ва концерт муассасалари, бадиий жамоалар, мақом ансамбллари, яккахон ва ёш мақом ижрочилари, ўтмишдаги ва бугунги кундаги машҳур мақом санъати усталари фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилишда қатнашиб, бу борада ижтимоий тадқиқотлар ва таҳлиллар ўтказиш ишлари билан шуғулланади.

Мусиқий меросни сақлаш ва асраш ҳамда тарғибот қилиш ишларига раҳбарликни амалга оширади ҳамда масъулликни таъминлайди.

Ёш иқтидорли мақом ижрочиларини кашф этиш ва уларнинг иқтидорини ривожлантириш ишларига ижодий раҳбарликни амалга оширади.

Адабиёт ва санъат сохасида фаолият юритаётган ижодий бирлашмалар билан биргаликда ижодий ҳамкорлик ишларини назорат қилади ва бошқа ташкилот ва муассасалар билан самарали ҳамкорлик олиб борилишини таъминлайди.

Ўзи раҳбарлик қилаётган йўналиш бўйича фаолият кўрсатаётган барча бўлимлар ходимларининг меҳнат ва ижро интизомига риоя қилишларига ҳамда барқарор ижодий –психологик мухит ҳосил бўлишига масъул ҳисобланади.