Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Марказ ҳақида

“Ўзбек миллий мақом санъати маркази”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев Шавкат Миромоновичнинг 2017 йил таклифига биноан ҳамда 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ- 3391 сонли қарори асосида Ўзбек миллий мақом саньати маркази ташкил этилди.  

Мазкур қарорнинг асосий мақсади ўзбек миллий мақом санъатини мукаммал ўрганиш, анъанага мос тарғиб қилиш, ўзбек ҳалқи мусиқий меросининг энг гўзал анъаналаридан баҳраманд этишдан иборат.

Қарорда белгилаб ўтилган устивор вазифалар:

ўзбек миллий мумтоз мусиқа меросида шаклланган ижро ва ижодий мактаблар,  анъаналар, бастакор, хонанда ва созандаларнинг ижодий меросини илмий асосда ўрганиш, ўзбек миллий мақом санъатининг замонавий ижро намуналарини “олтин фонди”ни  яратиш, илмий-тадқиқотлар олиб бориш;

– ўзбек миллий мақом санъатининг азалий анъаналарини шакллантириш;

-азалдан шаклланиб, мусиқа ижодиётини юзага келишида асос бўлган ва мукаммал ижод ҳамда ижро анъанасини шаклланиши ва ривожида намуна бўлган  мақом устоз-шогирд анъанасини қайтадан тиклаш;

-устоз-шогирд анъанаси асосидаги таълим тизимини шакллантириш ва керакли дастурларни (илмий-назарий, ижрочилик дастурларини) ишлаб чиқиш;

-ўқув адабиётларини шакллантириш ва таъминлаш.

Марказнинг тузилиш структураси етти бўлимдан ташкил топган. Мазкур бўлимлар ўз йўналиши доирасида илмий ва амалий фаолият олиб бормоқда.

1. “Устоз-шогирд мактаби бўлими”. Ўзбек миллий мақом санъатини азалий анъаналарини шакллантириш ва янгича услубда келажак авлодга етказиш.

2. “Мақом санъатини илмий ривожлантириш бўлими”. Мақом санъатини илмий ривожлантириш бўлимида илмий-назарий тадқиқотлар олиб борувчи мусиқашунос-мақомшунос олимлар фаолият олиб боришлари кўзда тутилган. Ўзбек миллий мақом санъати меросига тегишли бўлган барча манбаларни ўрганиш, ижро анъаналарини қайта тиклаш жараёнида илмий асосларга таяниш, янги ижроларнинг нотага олиш ҳамда йирик илмий тадқиқотларни олиб бориш режалаштирилган.

3. “Чолғуларни акустик хусусиятларини ўрганиш бўлими”. Ушбу бўлим мутахассис ходимлари ўзбек миллий мақом санъатининг азалий парда тизимини тиклаш бўйича илмий-амалий тадқиқотлар олиб боришдилар.

4. Мақом санъати тарихий экспозицияси бўлими. Ўзбек миллий мақом санъатининг тарихий жараёнига тегишли экспонатлар мажмуини шакллантиради.

5. Ўзбек миллий мақом санъати маркази таркибида Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли фаолият олиб бормоқда. Ансамбль мақом санъатининг амалий ривожига хизмат қилади:

а) мероснинг азалий анъаналарини тиклаш;

б) ижронинг янги авлодини шакллантириш;

в) олтин фондни янги ёзувлар билан бойитиб бориш;

г) мақомларни  замонага мос республика ва ҳалқаро миқёсида тарғиб этиш.

6. Марказ тузилмасида ҳалқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими мавжуд.Ушбу бўлимнинг асосий вазифаси мақом санъатининг янада ривожлантириш масаласида ҳалқаро миқёсида алоқаларни ўрнатиш ва фаолият олиб бориш.Ўзбек миллий мақом санъатини нуфузини дунё миқёсида ошириш, мақомот тизимидаги барча халқлар мақом ижрочиларини Ўзбекистонга жалб этиш ва уларнинг энг машҳур намояндалари концерт дастурларини ташкил қилиш, устозларнинг тажрибаларини ўрганиш ва тарғиб этиш.