Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Марказий аппарат

Тожибоев Махмуджон Газиевич

Устоз-шогирд мактаби бўлими бошлиғи

+998 (71) 286-31-77

ustoz@maqom.uz

Қабул кунлари: …

Тожибоев Махмуджон Гозиевич 1957 йил Фарғона вилояти, Қува туманида туғилган.

Маълумоти – олий.

1984 й. М.Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясини тамомлаган.

“Ўзбекистон халқ хофизи” унвони билан тақдирланган.

Ўзбек миллий мақом санъати маркази “Устоз-шогирд мактаби” бўлими бошлиғи. Ўзбекистон телерадио компаниясининг олтин фондида 150 дан зиёд мақом ва мумтоз ашулалари магнит тасмага муҳрланган ва радионинг олтин фондидан жой олган. Бир неча ўқув қўлланмалар муаллифи ва матбуотда 20 дан ортиқ илмий мақоллар нашр этган.

Фаолиятининг асосий йўналиши

Ўзбек мақом санъатининг локал жиҳатлари доирасида тарихий шаклланиши ва ривожланиш жараёнларига асосланган ҳолда, замонавий ижро жараёнини, ижодий ҳамда амалий босқичларини, намояндаларнинг ижодий фаолиятини анъанага асосланган ҳола ижро этиш мезонини таъминлайди, устозона маслаҳатлар беради, мақомларнинг ижро амалиётида анъанага хос ва замонавий талқини билан шуғулланади.

«Устоз-шогирд мактаби» бўлими республикамизнинг барча локал зоналарида мақом ижрочилик фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда устоз-шогирдлик анъанасига хос раҳбарликни амалга оширади.

Мақомларни илмий-назарий ўрганади, илмий тадқиқотлар олиб боради ва бу жараённи мувофиқлаштиради ҳамда илмий китоблар, дарслик ва қўлланмалар, монографиялар, тўпламлар, мақолалар ёзиш ва нашр этиш, мақом намуналари шарҳланган CD ва DVD намуналари яратиш ишларини бажаради.

Республикадаги мавжуд Намунавий «Мақом» ансамбллари, яккахон ва ёш мақом ижрочилари, ўтмишдаги ва бугунги кундаги машҳур мақом ижрочилари ҳамда уларнинг ижодий мероси ҳақидаги маълумотлар билан ёш мақомчилар авлодини таништиради.

Мақом маркази “Бадиий кенгаши” фаолиятида иштирок этади.

Тегишли тартибда юқори ташкилотларга ҳисоботлар тақдим этади, Мақом санъатини ривожлантириш юзасидан ижровий анжуманлар, созанда ва хонандаларнинг давра суҳбатлари, кўрик-танловлари, мунозаралар ва ижодий сафарларни уюштиради ва иштирок этади.

Ўзи раҳбарлик қилаётган йўналиш бўйича фаолият кўрсатаётган барча йўналишлар ходимларининг меҳнат ва ижро интизомига риоя қилишларига ҳамда барқарор ижодий-психологик муҳит ҳосил бўлишига масъул ҳисобланади.

 

Мақом санъатини илмий ривожлантириш бўлими бошлиғи
ВАКАНТ 

+998 (71) 286-31-77

ustoz@maqom.uz

Қабул кунлари: …

ВАКАНТ

Фаолиятининг асосий йўналиши

Ўзбек мақом санъатининг тарихий шаклланиши ва ривожланиш жараёнлари, ижодий ҳамда амалий босқичлари, намояндаларнинг ижодий фаолиятини илмий-назарий жиҳатдан ўрганади ва асосан мақомларнинг илмий тадқиқоти билан шуғулланади.

Мақомларни илмий-назарий ўрганади, илмий тадқиқот олиб боради.

Илмий китоблар, дарслик ва қўлланмалар, монографиялар, тўпламлар, мақолалар ёзиш ва нашр этиш, мақом намуналари шарҳланган CD ва DVD намуналари яратиш ишларида қатнашади.

Республикадаги мавжуд мақом ансамбллари, яккахон ва ёш мақом ижрочилари, ўтмишдаги ва бугунги кундаги машҳур мақом ижрочилари ҳамда уларнинг ижодий мероси ҳақида маълумотларни тўплайди ва илмий-назарий жиҳатдан ўрганади.

Тажибоев Анваржон Йўлдашевич

Мақом санъати тарихий экспозицияси бўлими бошлиғи

 

+998 (71) 286-32-63

ilmiyrivoj@maqom.uz

Қабул кунлари: …

Тажибоев Анваржон Йўлдашевич 1979 йил Фарғона вилояти, Данғара туманида туғилган.

Маълумоти – олий.

2007 й. Тошкент давлат санъат институтини тамомлаган.

Фаолиятининг асосий йўналиши

Мақом маркази таркибидаги Ю.Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли, “Устоз-шогирд мактаби” бўлими, Чолғуларни акустик ҳусусиятларини ўрганиш бўлими ва ҳудудларда мавжуд “Мақом” ансамбллари ижодий фаолиятини “Низом”га мувофиқ амалга ошириш ва ривожлантиришни назорат қилади ҳамда ижодий-ижрочилик дастурлари бажарилишини ташкилий –меъёрий асосларини шакллантиради.

Мақом маркази таркибидаги Ю.Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли, “Устоз-шогирд мактаби” бўлими, Чолғуларни акустик ҳусусиятларини ўрганиш бўлими ва ҳудудларда мавжуд Намунавий “Мақом” ансамбллари ижодий фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда ижодий-услубий раҳбарликни амалга оширади.

Мақом маркази билан республикада фаолият кўрсатаётган Намунавий “Мақом” ансамбллари ва концерт-томоша муассасалари ўртасида ижодий алоқаларни ташкил этади ҳамда улар фаолиятини ижодий ривожлантиришга услубий-ижодий жиҳатдан кўмаклашади.

Республикадаги мавжуд Намунавий “Мақом” ансамбллари, яккахон ва ёш мақом ижрочилари, ўтмишдаги ва бугунги кундаги машҳур мақом ижрочилари ҳамда уларнинг ижодий мероси ҳақида маълумотлар базасини шакллантиради.

Мақом маркази “Бадиий кенгаши” фаолиятида иштирок этади.

Тегишли тартибда юқори ташкилотларга ҳисоботлар тақдим этади, Мақом маркази фаолиятини ривожлантириш юзасидан илмий-амалий анжуманлар, ўқув семинарлари, давра суҳбатлари, семинар тренинглар уюштиради ва иштирок этади.

Соҳа мутахассислари ва олимларни жалб этган ҳолда ижодий-услубий қўлланма ва тавсияномалар ишлаб чиқишни ташкил этади.

Мақом маркази иш режаларини тузиш ва такомиллаштириш, фаолиятни ҳар томонлама юқори савияда олиб бориш, асосий йўналишлар: ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий, илмий-услубий, концерт-ижрочилик ва бошқа жиҳатлар бўйича тўғри аниқланишида бевосита қатнашади.

Жойларда фаолият кўрсатаётган ижодий ва концерт муассасалари, бадиий жамоалар, мақом ансамбллари, яккахон ва ёш мақом ижрочилари, ўтмишдаги ва бугунги кундаги машҳур мақом санъати усталари фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилишда қатнашиб, бу борада ижтимоий тадқиқотлар ва таҳлиллар ўтказиш ишлари билан шуғулланади.

Мусиқий меросни сақлаш ва асраш ҳамда тарғибот қилиш ишларига раҳбарликни амалга оширади ҳамда масъулликни таъминлайди.

Ёш иқтидорли мақом ижрочиларини кашф этиш ва уларнинг иқтидорини ривожлантириш ишларига ижодий раҳбарликни амалга оширади.

Адабиёт ва санъат сохасида фаолият юритаётган ижодий бирлашмалар билан биргаликда ижодий ҳамкорлик ишларини назорат қилади ва бошқа ташкилот ва муассасалар билан самарали ҳамкорлик олиб борилишини таъминлайди.

Ўзи раҳбарлик қилаётган йўналиш бўйича фаолият кўрсатаётган барча бўлимлар ходимларининг меҳнат ва ижро интизомига риоя қилишларига ҳамда барқарор ижодий–психологик муҳит ҳосил бўлишига масъул ҳисобланади.

 

Розиқов Жавлонбек Турғунбоевич

Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими  мутахассис ходими

+998 (71) 286-31-57

dir@maqom.uz

Қабул кунлари: …

Розиқов Жавлонбек Турғунбоевич 1991 йил Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида туғилган.

Маълумоти – олий.

2013 й. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган.

Фаолиятининг асосий йўналиши

Марказ томонидан маданий-гуманитар соҳадаги Ҳукуматлараро Битимлар, Меморандумлар, Дастурлар ва бошқа хужжатларни тайёрлашда иштирок этади.

Имзоланган Ҳукуматлараро хужжатларни амалга ошириш юзасидан ички давлат процедураларини амалга оширади.

Маданият соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш мақсадида Маданият вазирлигининг Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси билан бевосита Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик алоқаларини мувофиқлаштиради.

Хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ва Мақом маркази делегацияларининг хорижий давлатларга сафарлари ташриф дастурларини ишлаб чиқиш ва келишиш ишларини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси ва халқаро ташкилотлар (ШҲТ, ЮНЕСКО,ИҲТ ва бошқ.) билан ҳаморликни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Мақом маркази томонидан хорижда ўтказиладиган халқаро тадбирларга (“Маданият кунлари”, “Мақом кечалари”, концерт дастурлари) тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштиради;

Миллий қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ Мақом маркази ходимларининг чет элга чиқиши бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштиришни амалга оширади;

Мақом маркази номидан таклиф этилган хорижий меҳмонларнинг хужжатлари (виза)ни тайёрлайди;

Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамблини гастролга тайёрлаш ва ўтказишга оид ишларни ташкил этади.