Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Ўзбек миллий мақом санъати маркази мақом ижрочилари бўйича танлов эълон қилади

Ўзбек миллий мақом санъати маркази қошидаги Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамблининг янги авлодини шакллантириш мақсадида, мақом ижрочилари, созанда ва хонандаларини танлов асосида ишга қабул қилинади.  Танловда 35 ёшгача бўлган иқтидорли ёшлар қатнашишлари мумкин. Танловда қатнашиш учун мақом санъати бўйича қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлиши талаб этилади:

– мақом санъати бўйича маълумот;

– мақом ижрочилигидаги қобилияти;

– ижро имконияти (хонандалик ва созандалик);

– ижрочилик(хонандалик ва созандалик) маҳорати ва билими;

Танлов 25-31 январ кунлари ўтказилади. Танловда иштирок этувчилар қуйидаги хужжатлар билан ташриф буюришлари лозим:

Ариза;
Паспорт нусхаси;
Маълумоти ҳақидаги хужжатдан нусха.
Танлов махсус ҳакамлар ҳайати томонидан қабул қилинади.

Хужжатларни қабул қилиш ва танлов ўтказилиш манзили:

Тошкент шаҳар, Яшнабод тумани, Maxтумқули кўчаси 49-уй. “Ўзбекистон» радиоси биноси.

Мурожаат учун тел: 286-31-27; 286-31-09.