Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Шашмақом

Шашмақом ўзбек мусиқий маданиятида беқиёс ўринга эга ва халқимиз мусиқий меросининг асосини ташкил этади. Унинг таркибида 250 га яқин мушкулот (чолғу) ва наср (ашулайўллари бўлиб, буларнинг барчаси аниқ лад ва усублар асосида бир-бирига боғлангандир. Шашмақом таркибида ўзига хос шаклдаги йирик туркумлар бўлиб, улар Бузрук, Рост, Наво, Дугоҳ, Сегоҳ, Ироқ деб номланади. Буларнинг ҳар бири 20 тадан 45 тагача катта ва кичик ҳажмдаги мақом йўлларидан иборатдир. Шашмақомдаги ҳар бир туркум якка куй ва ашулалар тарзида созанда, хонанда ва дасталар томонидан ижро этилган ва ҳозир ҳам ижро этилдаи. Мақомларнинг ҳар бири икки бўлимдан иборат бўлиб, улар чолғу ва ашула бўлимларга ажралади.

Манба: kh-davron.uz