Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

“Мусиқага ошуфта кўнгил” мастер-класс

“Мусиқага ошуфта кўнгил” мастер-класс

2018 йил 15 феврал куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси биносида Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг  2017 йил 17 ноябрдаги «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3391-сонли Қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида миллий мақом санъатини янада ривожлантириш ҳамда устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш мақсадида «Мусиқага ошуфта кўнгил» мавзусидаги мастер-класс бўлиб ўтди.

Мазкур мастер-классни Ўзбекистон ҳалқ артисти Абдулаҳад Абдурашидов олиб борди.

Мастер-класс давомида иштирокчилар миллий мумтоз мусиқа асарлари ва мақомда найнинг ўзига хос ўрни ва аҳамияти, най ва қўшиқнинг ҳамоҳанглигидаги ижроси, най созининг бошқа миллий мусиқа асбобларидаги жўр ижро этиш сирлари каби масалаларга алоҳида аҳамият қаратилди.

Тадбир Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ва “Мақом” ансамбли созанда ва хонандалари, Шайҳ Ҳазратлари Абдулазиз Мансур, шоира Фарида Афрўз, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирокида бўлиб ўтди.

Мастер-класс давомида Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ва Абдулаҳад Абдурашидов ижросидаги “Ушшоқ” миллий мақом мусиқаси ижро этилди ва унинг аҳамияти ва моҳияти очиб берилди.
Шайх Ҳазратлари Абдулазиз Мансур миллий мумтоз мусиқанинг диндаги ўрни ҳақидаги фикрлар билдирдилар ва Имом Ғаззолийнинг  “Яҳё улуғи дин” деб номланган асарларидаги “Мусиқанинг мубоҳлиги” бобида билдирилган раддияларидан мисоллар келтириб ўтилди.

Мастер-класс давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб топдилар.

                                                                                                                                                                                                       Matbuot xizmati