Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

“Ғазал бўстонига бир назар”

“Ғазал бўстонига бир назар”

2018 йил 22- феврал куни Ўзбекистон давлат консерваторияси биносида Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳамда  Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамкорликда шоир, давлат арбоби Мир Алишер Навоий ва  Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазаллари асосида яратилган “Ғазал бўстонига бир назар” мавзусидаги мақом кечаси ўтказилди.

Мақом кечаси, марказнинг “Устоз-шогирд” бўлими бошлиғининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси халқ хофизи Эркин Рўзиматов раҳбарлиги остида Ўзбекистон давлат консерваториясининг «Анъанавий хонандалик»  бўлими, 4-курс талабалари иштирокида ташкил этилди.

Мақом кечасида Ўзбекистон давлат консерваторияси профессор-ўқитувчилар, катта илмий ходим-изланувчилар, талабалар, миллий мақом санъати шинавандалари иштирок этидилар.

Мақом кечасини Ўзбекистон давлат консерваторияси «Ўзбекистон мақоми тарихи ва назарияси” кафедраси профессори Ўзбек миллий мақом санъати Маркази бош директори, мусиқашунос Соибжон Бегматов очиб берди.

Мақом кечаси мобайнида Эркин Рузиматов томонидан ушшоқлар туркуми асосида тузилган мақом ашуласи , Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева ва хонандалар томонидан ижро этилди.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи Эркин Рўзиматов раҳбарлигидаги талаба-хонандалар ансамбли ва дотцент Набижон Қодиров раҳбарлигида талаба-созандалар ансамбл томонидан Навоий ғазалларидан “Насруллойи бузрук”, “Айламиш”, «Мубтало бўлдим сенга», «Самар йўқдур”, “Ҳофизга таъриф”,  “Бухоро талқин” каби мақомлар ижро этилди.