Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Абу  Наср Мутриб

Абу  Наср Мутриб

(Х-аср)

Абу Наср ибн Мутриб номи билан машҳур бўлган бу санъаткор Х асрнинг исеъдодли мусиқашуноси, созанда ва хонандаси эди. У Марвда тўғилиб илк сабоқни   ўз   ватанида   олади.   Сўнгра   бу илмларини чуқурлаштириш мақсадида Бухорога келади ва умрининг охиригача Бухорода яшаб ижод қилади. Мутриб Бухоролик машҳур ҳофиз ва созанда Абулаббос Бахтиёрдан мусиқашунослик ва овозхонликни тўла ўрганади. Абу Наср Мутриб Борбад Пайравидаги “Хусравониёт“ силсиласи асосида “Роҳи  Мовароунаҳр“ номли туркум қўшиқларини ижод қилади. У бундан ташқари бир қатор маросим, ҳалқ қўшиқларини яратади ва бу қўшиқлар омма орасида тез шуҳрат топиб кетади. Абу Наср Мутриб ҳақидаги маълумот бизни Х аср миллий мусиқамиз тарихи ҳақидаги баъзи ахборатларидан воқиф қилади.