Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Абулаббос Бахтиёр

Абулаббос Бахтиёр

( IX – X асрлар )

Устод Абулаббос  Мутриб  Бухорода тўғилган. У IX аср охири ва Х аср бошланиш даврининг йирик  хонандаси, созандаси   ва   мусиқадони  ҳисобланади, жуда ёшлигидан араб ва юнон тилига рағбат билдириб, уни мукаммал эгалаб олади.

Абулаббос Меҳтар Барбат созининг моҳир ижрочиси сифатида Сомонийлар даврида катта шуҳрат қозонади. У Бухорода мусиқа мактабини очиб, ўзи мусиқа назарияси ва амалиёти илмидан ёшларга сабоқ беради.  Абулаббос Мутриб мактаб талабалари учун мусиқа назарияси фанидан қатор дарсликлар яратади. Шунингдек, юнон олимлари Пролемей ва Евклидларнинг “Ритмика“, “Мусиқа қонунлари“ каби йирик асарларини таржима қилиб мактаб дастурига киритади. Унинг бу асарларидан кейинчалик Ибн Сино ва Абу Наср Фаробийлар ўз рисолаларини ёзишда фойдаланадилар.

Абулаббос Бахтиёр ўз ҳаёти даврида кўп шогирдлар тайёрлайди. Улуғ шоир ва созанда Абу Абдуллоҳ Рўдакий унинг энг моҳир шогирдларидан бўлган.

Абулаббос  Бахтиёр тамонидан яратилган мусиқага доир дарсликлар, шунингдек  қўлланмалар ёки рисолалар бизгача етиб келмаганлиги боис мазкур китоб ёки рисолалар номлари бугунги кунда маълум эмас. Энг муҳими Абулаббос Бахтиёр тамонидан IX асрдаёқ Бухорода мусиқа мактаби очилиб, унда мусиқага оид турли дарслик ва қўлланмалар яратилгандир. Бу Шарқда IX асрдаёқ ўзига хос нота белгиси мавжуд  эканлигидан далолат беради.