Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Маҳмуд ибн Исоқ

Маҳмуд ибн Исоқ

Сеторий

( XVI  аср )

Маҳмуд ибн Исоқ XVI асрда Бухорода яшашаб ўтди. У ўз даврининг йирик мусиқашуноси, созандаси ва бастакори эди. Маҳмуд ибн Исоқ сеторнавоз сифатида катта шуҳрат  қозониб  Ватанида  ўз   мухлисларига эга бўлган. У сетор сози имкониятларини кенгайтириш мақсадида уни янада такомиллаштиради. Шу асбобда чалиш учун қатор мусиқий асарлар яратади. Хусусан, “Сарахбори сетор“ асари ўша давр созандалари орасида катта шов – шувга сабаб бўлган “Бўсалиқ“, “Наво”, “Ироқ”, ва “Бузург” мақомлари усулида “Амали сетор“, “Нақши сетор”, “Чамбари Исҳоқий”,  “Савти Исоқий” каби куйларни ижод қилган. Кейинчалик шогирдлари ҳофиз Вазир, ҳофиз Аваз Навжавоний Сеторий Бухорий унинг созандалик ва навозандалик санъатини давом эттирадилар.

Маҳмуд ибн Исҳоқ Сеторий XVI аср мусиқа санъати ижрочилигида ўзига хос  мактаб яратган етук  санъаткор эди.