Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Мирзаолий Чангий

Мирзаолий Чангий

( XVI – XVII асрлар)

Мирзаолий Чангий XVI – XVII асрларда Бухорода яшаб ижод этган буюк санъаткор. У йирик мусиқашунос аллома Дарвешали Чангийнинг падари   бўлиб,   Бухоро  аҳли орасида чанг,  қонун, барбату  танбур сингари созларни чалишда шуҳрат қозонган уста созанда, шунингдек, хушовоз хонанда эди. Дарвешали Чангий отаси тўғрисида шундай деган эди. “Отам мусиқанинг назарий ва амалий илмини чуқур эгаллаган, айниқса, чанг созининг моҳир ижрочиси эди.

Мирзаолий Чангий чанг сози  учун қатор мусиқий асарлар яратди. Унинг  “Нақш“, “Амал“, “Пешрав“, “Савт“, “Қавл“, “Рехта“, “Сажъ“ сингари мукаммал асарлари Мовароуннаҳру Хуросанда катта шуҳрат қозонган. У ўғлига “Туҳфат ус – сурур“ асрини яратишда яқиндан ёрдам беради. Шунингдек Ҳабиби Чангий, Маҳмудий Чангий каби истеъдодли шогирдларни тарбиялаб етиштирган устоз санъаткор ҳам эди.

Мирзаолий Чангий моҳир созанда ва бастакор бўлиш билан бирга Дарвешали Чангийдек буюк мусиқа намояндасини тарбиялаб  вояга етказган беназир шахс бўлган.