Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Темур Маҳмудов

Темур Маҳмудов

Созанда ва таниқли хофиз Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов шажарасига мансуб бўлмиш Темур Маҳмудов 1943-йил 18-январда Тошкент шахрида туғилган. Ҳамза номидаги билим юртини, сўнгра Тошкент давлат консерваториясини тамомлаган. Тошкент давлат университети “Ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг” 2 йиллик форс ва араб тиллари курсларини битирган. Т.Маҳмудовнинг анъаналарга, услубларга, жанрларга бой мусиқа олмига кириб келишида етук санъаткорлар – Ю.Ражабий, Ф.Содиқов, Ғ.Тошматов, А.Одилов, Т. Алиматов ва бошқа устозларни хизматлари катта.

Муқимий номидаги мусиқали драма театрида уйғур ансамбли ва айниқса Ўзбекистон телерадиокомпанияси қошидаги мақомчилар ансамбли созандаси сифатида фаолият кўрсатиш унинг ижодида муҳим босқич бўлди. Т. Маҳмудов нафақат чангчи балки бастакор сифатида фаолият кўрсатмоқда. У кўпгина қўшиқлар ва сахна асарлар учун мусиқалар яратган. Устоз санъаткор 1982-йилдан Санъат институтида, 1992-йилдан Ҳамза номидаги мусиқа коллежида ҳамда Глиер номидаги РИМАЛда ёш истеъдодларга мусиқа санъатидан сабоқ бермоқда. Унинг шогирдлари орасида Ш.Тожибоева, М.Асалхўжаева, Ш.Исмоилова, Д.Исмиаминова, С.Сатторова каби истеъдодли хонандалар етишиб чиққан. Т.Маҳмудов янги ансамбллар ташкил этишда фестиваллар кўрик-танловларда ижрочи ҳамда хайат аъзоси сифатида фаол қатнашиб келмоқда. 2000-йил унга Ўзбекистон Республикаси Санъат арбоби фахрий унвони берилган. Т.Маҳмудов бастакор сифатида Ўзбек миллий академик театри учун “Нодирабегим” ва “Фиғон”  асарларига мусиқа, А.Ҳидоятов театрига “Қора камар”, “Келинлар қўзғалони” спектаклига мусиқа басталаган. Бундан ташқари “Болангиздирман” шеърига мусиқа, Қ.Саидмуродовнинг “Торим” шеърига мусиқа, Х.Яхёнинг “Эй умр”, Ў.Жўраевнинг “Ўзбекистоним” шеърларига мусиқалар ёзган. Бугинги кунда Глиер номли РИМАЛда анаъанавий ижрочилик ва хонандалик бўлими бошлиғи сифатида ишлаб келмоқда.