Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Мулла Тўйчи Тошмухамедов

Мулла Тўйчи Тошмухамедов (1868-1943 й. Тошкент)

Тошкент маданий ҳаётнинг ёрқин намояндаларидан бири. Дастлаб зикр анъаналарига хос диний айтим жанридаги етакчи яккахон (ҳофиз) сифатида танилган бўлса, кейинчалик Тошкент услубидаги мумтоз мусиқали асарлар дастурини бойитган ижрочи, ҳофиз сифатида фаолият кўрсатди.

Унинг икки исми хусусиятлидир: шахсий исми Тўйчи ва нисбаси Мулла. Тўйчи (сўзма-сўз таржимада “тўй-никоҳ хабарчиси” дегани) дейишларининг асосий сабаби шундаки, у ўз тоғаси уйидаги тўй кечасида туғилганлигидир. Мулла–бу унинг нисбаси бўлиб, диний, илмий билимларга эга инсонга берилган. У Муқимий ва Фурқатлар билан дўст бўлган. Ўз даврининг йирик ашулачи ва созандалари билан дўстона муносабатда эди. Айниқса Мулла Тўйчи Тошмухаммедовнинг хонандалик қилишида ва умуман ашулачи сифатида хам танилишида Устоз Мадумар–Қўқондан, Содирхон Ҳофиз–Хўжанддан, Ҳожи Абдулазиз–Самарқанддан, Мадрахим Шерозий–Хоразмдан ва бошқалар сабаб бўлган. Маълумки Хожи Абдулазиз Абдурасулов умрининг оҳирги йиллари Тошкентда ўтган. Шу даврлари Тўйчи бува уларни ёнида олиб юриб тую–зиёфатларда дутор чалдириб, ўзи чарчаган пайтлари ашула айтишга руҳсат берган. Эл орасидаги обрў–эътибори, мавқе–мартабаси туфайли унга Бухоро амирлари–Абдуллахон ва Олимхонлар саройига киришга рухсат берилган эди.

Мулла Тўйчи бой савдогар сифатида Ўрта Осиёда граммофон тарқатарди. Унинг ширкати Тошкент–Фарғона водийси ва бошқа вилоятлардаги шахсий дўконларда граммофон, пластинкалар сотиш билан шуғулланган. Унда граммофон ташвиқотлари билан бирга, Мулла Тўйчининг шахсий ашулаларидан иборат пластинкалар ҳам сотилган. Бу ёзувлар орасида унинг дастуридан ўрин олган Тошкент мумтоз мусиқасига хос: Ушшоқ, Баёт, Гиря, Гулёри-Шаҳноз, Таронайи Дугоҳ, Кўча боғи, Ул кун жонон каби асарлардир.

Бу нодир ёзувларни эшитиб Мулла Туйчи Тошмухаммедовнинг овоз турини аниқлайдиган бўлсак унинг овози тахминан “Драмматик баритон” чунки овозининг барча регистрларида тўлиқ ва қуюқ сифатлари сезилади. Бу ёзувлардаги овоз кўлами катта октава си пардасидан бошлаб, биринчи октава соль пардаларигача борган. Демак бундай овоз кўламига асосан бас баритон ёки драматик баритонлар эга ва унинг овоз тусига қараб драматик баритон дейиш мумкин.