Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Ўлмас Расулов юбилей тадбири

Ўзбекистонда бастакорлик санъати ривожи ва тарғиботида Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, моҳир созанда таниқли устоз Ўлмас Расулов алоҳида ўрин тутади. Бастакорлар қаламига мансуб куй ва ашулалар ўзига хос оҳанг ва нолаларнинг баён этилиш услуби билан алоҳида ажралиб туради.

Ўлмас Мамасодиқович Расулов 1951 йилнинг 12 январида Сурхандарё вилояти Денов туманида таваллуд топди. Болаликдан мусиқага бўлган қизиқиш бўлажак санъаткорни касб маҳоратини пухта ўрганиш мақсадида ўқув масканларига етаклайди.                     Ўлмас Расуловнинг аксарият шогирдлари бугунги кунда ўз касбининг моҳир устоз сифатида халқимиз эътиборини қозонган Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Марям Сатторова, Ўзбекистон халқ ҳофизи Сойиб Ниёзов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Насиба Сатторова, Рустам Абдуллаев “Нихол” Давлат мукофоти совриндорлари Гулзода Ҳудойназарова, Умида Ҳамидовалар Ўлмас Расуловнинг таълимини ва дуосини олган.

Дўстлар табриги

Бастакор сифатида Ўлмас Расулов “Ҳарорат жонима”, “Тун ва тонг”, “Етилибдур”, “Рахматимдур” каби 50 дан ортиқ куй ва ашулалар яратиб тингловчилар эътиборига хавола этди ва халқ меҳрига сазовар бўлди. Ўзбек миллий мусиқа санъати ривожи ва тарғиботига қўшган хиссалари учун Ўлмас Расулов 1993 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”, 2005 йилда эса “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвонлари билан тақдирланди.