Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

«Мақом ва мумтоз наволар»

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги «Одина» мажмуасида «Мақом ва мумтоз наволар » деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди. Юнус Ражабий номидаги миллий мақом ансамбли хонандаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова дилбар мақом қўшиқлари билан ушбу кечага янада завқ бағишлади. Халқимизнинг севимли санъаткори, дастурга тайёрланиш жараёнида ҳам ўз ташаббусини кўрсатиб, ёш мақом ижрочиларига мастер класс ўтказиб берганини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз жоиз. Бундай устозлар , шубҳасиз, «Мақом фидоийлари» номига лойиқдирлар.