Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Илм султони Абдуманнон Назаров ҳаёти ва ижодий фаолиятига чизгилар

 Илм султони Абдуманнон Назаров ҳаёти ва ижодий фаолиятига чизгилар

Ўзбек мусиқашунослиги ўзининг кенг кўламлиги ва мавқеи билан ушбу илм соҳасида алоҳида ўрин тутиб келаётганлиги барчага маълум. Шарқ ва ғарб мусиқасининг илмий-назарий тарихий муаммоларини тадқиқ этишда алоҳида натижаларга эришиб келинаётганлигини эътироф этиш лозим. Айниқса шарқ манбашунослиги, шарқ олимларининг мусиқий назарий таълимотларини ўрганиш ва тадқиқ этишда эътиборга лойиқ ишлар амалга оширилганлигини ҳам қайд этиш лозимдир. Ўзбекистон мустақилликга эришгандан сўнг мусиқа санъати янада ривож топди. Бугунги маърузамда, ўзбек мусиқашунослигида ўзининг илмий-тадқиқот ижодиёти билан ёрқин из қолдирган  мусиқашунос олим, саньатшунослик фанлари доктори, профессор Абдуманнон Назаровнинг ижодий қиёфасини ёритиб беришга ҳаракат қиламан. Дарҳақиқат Абдуманнон Назаров ўзининг ижодий фаолияти давомида шарқнинг буюк донишмандлари томонидан яратилган мусиқий рисолалар, мусиқа илмига тегишли бўлган манбаларни ўрганишда ва замонавий талқин этишда арзигули мерос қолдиришга улгурган олим эди.

Назаров Абдуманнон Файзуллаевич 1953 йили Жиззах вилоятидаги, ўзига хос гўшалардан бири Куйтош шаҳарчасида, оддий ишчи оиласида таваллуд топган. Мусиқа оламига  созанда сифатида, яъни халқ чолғуларидан бири ғижжакчи синфида кириб келади. Унинг мусиқадаги илк сабоғлари ана шу чолғуни ўзлаштириш мезонлари билан боғлиқ. Аввалига мусиқа мактаби, сўнгра Ҳожи Абдулазиз Расулов номидаги Самарқанд мусиқа билим юрти унинг учун мусиқий таълим кошонаси бўлди. Унинг мусиқашунослик соҳасига кирибю келиши Тошкент давлат консерваториясига ўқишга кириши давридан бошланади. 1972 йили консерваторияда янги йўналишдаги таълим, яъни “Шарқ мусиқаси кафедраси” эндигина ташкил топган эди. А.Назаров ана шу кафедранинг қалдирғочларидан бўлиб, таниқли олим Ф.М.Кароматов синфида таъсил олади. Ана шу сабоқ даври А.Назаровнинг ҳаётида алоҳида из қоолдирди. Биринчидан у мусиқашунослик касбига кириб келди ва бу касбнинг аҳамиятли жиҳатларини синаб кўрди. Шундан сўнг консерваториядан сўнг Ҳамза номидаги санъатшунослик илмий тадқиқод институти аспиратура бўлимига ўқишга кириб ушбу соҳа билан жиддий шуғуллана бошлайди. Унинг илк йирик тадқиқотларидан Абдулфараж Исфаҳонийнинг “Қўшиқлар китоби” эди. А.Назаров ўpбек рисолари илмий тадқиқот сифатида олиб 1984 йили “Книга песен ал-Исфахани в аспекте транскулътуративных процессов” мавзуида номзодлик диссертациясини ёзади ва муваффақиятли ҳимоя қилади.

1984 йилдан бошлаб А.Назаровнинг ҳақиқий тадқиқотчилик фаолияти бошланади. Ушбу даргоҳда фаолият олиб борар экан у шарқ дунёсининг алломалари Ал-Фаробий, Ибн Сино, Сафиуддин Урмавий, Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий каби алломаларининг мусиқа илмийга бағишлаб яратган илмий рисолаларини ўрганади ва илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланади.

А.Назаровнинг мусиқашунослик соҳасида олиб борган серқирра фаолияти алоҳида аҳамиятли эканлигини эътироф этиш лозим. Унинг илмий изланишларининг кенг мавзулилиги, ўтмиш анъаналари ва замонавий мусиқашунослик муаммолари масалалари билан уйғунлиги, олимнинг кенг тафаккурга эгалиги ҳамда ўтмиш анъаналарини замонага мос талқин этишида намоён бўлади.

Абдуманнон Назаров қисқа умр кўрди. Лекин мазмунли ва энг муҳими самарали эканлигини эътироф этиш лозимдир. Унинг илмий мероси ўзининг теранлиги билан, кенг қамровлиги билан ва илмий асосланганлиги билан характерланади. Олим ўтган йиллар давомида республикамиз ва хориж матбуотларида юзга яқин илмий мақолалар, монография ва дарсликлар, ўқув қўлланма ва илмий маърузалар ёзди, Унинг ижодиёти монография, дарслик, қўлланма ва илмий мақолалар сифатида нашр юзини кўрди.

Монография usul in the context of magamat/Berlin? 1994й. Мақола. Музыкалъные традиции средного и ближного востока: вопросы о динамической целостности кулътуры – В.Сб. “Музыкалъное, театралъное  исскуство и фолъклор народов Средней Азии” Т.1989г.

“Мусиқа асарларида таралаётган зиё” Имом ал Бухорий таваллудига бағишлангна тўплам (ўзбек, рус, инглиз,француз араб тилларида) Т.1997й. “Бухоро мусиқаси” Бухоро шаҳрининг 2500 йиллигига бағишланаган тўплам. (ўзбек, рус, инглиз,француз араб тилларида) 1995 йил ҳаммуаллиф Р.Юнусов. “Хадисы о музыке”. Олим 1996 йилда ўзининг йирик тадқиқотини якунига етказади. У “Форобий ва Ибн Сино мумтоз иъқо назариясии” мавзуида докторлик диссертациясини ёзади. “Навоийнинг мусиқий олами” “Ёшлик” журналида 1988 й. “Бобурнинг “Мухтасар” асарида мусиқа муаммолари” Гулистон журналида (2001), “Ёшларни маънавий тарбиялашда мусиқанинг ўрни” Оналар ва болалар йиолиги бағишланган конференция материаллари. Олий мажлис Т. 2001 й.

А.Назаров Шарқ мусиқий рисолаларини ўрганишга жуда катта аҳамият қаратганлигини унинг илмий меросидан билиб оламиз. Бу борада у турли мавзуларга оид ўрта асрлар Шарқдаги буюк донишмандларнинг араб тилидаги мусиқашуносликка оид асарларини ўрганиб қатор мафқолалар эълон қилади. Абулфараж Исфахоний (897 – 967)нинг “Қўшиқлар китоби” хақида йирик тадқиқод яратди. “Форобий ва Ибн Сино мусиқий ритмика хусусида (Мумтоз ийқо назарияси)” деб номланган монографияси нашр юзини кўрди. Сафиуддин Урмавийнинг (1216 – 1294) мусиқа илмига доир “Китаб ул – адвор” – “Даврлар китоби” номи билан машҳур асарини ўзбек тилига  таржима қилди ва унга шарҳ ёзди.

Ҳаёти давомида у ўзбек мусиқашунослигига катта ҳисса қўшди, Халқаро ва Республика Симпозиум ва конференцияларида ўзбек мусиқашунослигини улкан қудратга эга эканлигини намойиш этишга эришди. Унинг илмий мероси ёш олимлар тарбиясида ва келажакдаги ўзбек мусиқасининг муносиб ривожида алоҳида аҳамият касб этиши муқаррардир.

А.Назаров ўзбек мусиқий шарқшунослик илмининг зийнатларидан бири эди.

Хозирда унинг нашр этилмаган ишларини хусусан, Сафиуддин Урмавийнинг   “Китаб ул – адвор”   – “Даврлар китоби” таржимаси ва шарҳини ҳамкасб дўстлари нашр эттириш ҳаракатидалар.