Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Алибек Танбурий

Алибек Танбурий 

(IХ–Х асрлар)

Истеъдодли хофиз, моҳир созанда ва серқиррали бастакор Алибек Танбурий IX асрнинг охири ва Х  аср  бошида   Бухорода   тўғилган    бўлиб,  ўша    даврнинг    мусиқа санъати тараққиётига катта ҳисса қўшган санъаткорлар сирасига киради. У Хуросоннинг уста санъаткори ҳисобланиб, Мовароуннаҳрда ҳам “Фаҳлавиёт“силсиласи ва анъанавий ижрочилиги соҳасида катта шуҳрат қозонган хонанда ва созанда эди.

Алибек Танбурий ўз даврининг машҳур ҳофизи Абуамир ижро йўлини давом эттирган, хусусан достон ва қасида-ю, маснавийлар ижросида беназир бўлган. Шунингдек, танбур айниқса Мовароуннаҳр танбурини чалишда катта маҳорат соҳиби бўлганлиги туфайли ҳалқ орасида “Танбурий“ лақабини олган. У танбур сози ва овоз учун бир қатор тарона, оҳанглар яратган.

Алибек Танбурий нафақат Мовароунаҳр, балки Хуросоний,  Бағдодий танбурларида ҳам моҳирона куйлар ижро этган. Машҳур Танбурчи Алибек Танбурийнинг IX–X асрларда яшаб ўтганлиги миллий созларимиздан саналган танбурнинг ҳам узоқ тарихга эга эканлигидан гувоҳлик беради.