Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Дарвешали Чангий

Дарвешали Чангий

( XVI – XVII асрлар)

Дарвешали Чангий XVI асрнинг охири ва XVII асрнинг  бошларида Бухорода яшаб ижод этган  мусиқашунос  аллома, моҳир созанда ва хонанда Мирзаолий Чангий оиласида таваллуд топган бўлиб, ўз даврининг йирик мусимқашуноси оҳангсози, мутриби ва шоири бўлиб етишди. Дарвешали  Чангий  дастлабки  маълумотини Бухоро ва Самарқанд  мадрасаларида олади. У жуда ёшлигидан мусиқага ҳавасманд бўлиб, қонун, най, ғижжак, руҳафзо ва чанг каби мусиқа асбобларини чалишни Алидўсти Найи, Ҳожа  Жаъфари Қонуний, Мирмасти, Мавлоно Ҳасан Кавкабий, Ҳусайн Удий,Амир Фатҳи Тошкандий каби забардаст устозлардан ўрганади ва бу созларда  ҳалқ куйларини ўзига хос услубда ижро этиб эл  орасида катта шуҳрат қозонади. Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Андижон санъаткорлари орасида юриб анча тажриба ортирган Чангий кейинчалик  Имомқулихон, Аштарихоний ( ҳукумронлик даври 1611 – 1642 ) саройида хизмат қилганлиги боис Чангий Хоқоний тахалуси билан асарлар яратади.

Дарвешали Чангий нафақат моҳир созанда, балки чанг ҳаволари оҳангида “Пешрав“, “Нақш”, “Амал”, “Қавл”, “Сажъ”, ”Кор“, “Савт”лар ижод қилиб, “Муҳаммас”, “Миатайин”, “Сунбула” зарблари асосида янги оҳанглар яратган моҳир бастакор сифатида ҳам шуҳрат қозонди.

Дарвешали Чангий шу билан бирга мусиқа назариясига оид  қатор рисолалар ёзади, унинг,  асарлари орасида энг машҳури  “ Туҳфат – ус – усрур” рисоласидир.  Ушбу рисолани яратишда унга отаси Мирзаолий Чангий яқиндан ёрдам бергани юқорида таъкидлаб ўтилди

Дарвешали Чангий мероси бугунги кунда Ўн икки мақом ва Шашмақом тарихини ўрганишда муҳим  манба бўлиб хизмат қилмоқда.