Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Ота Ғиёс Абдуғаниев

Ота Ғиёс Абдуғаниев

( 1859 – 1927 )

Ота Ғиёс Абдуғаниев Бухоронинг йирик танбурнавози ва мусиқашуноси, Бухоро Шашмақомининг мушкилот, яъни чолғу қисмларини пухта эгаллаган  санъаткор эди. Ота Ғиёс  узоқ  йиллар  Бухоро  манғит амирлари саройидаги рикобда созанда бўлиб хизмат қилади. Ўтган асрнинг  20 – йилларда Бухорода очилган Шарқ мусиқа мактабида  мураббийлик қилади. Бу мактабда у  ёш  истеъдодларга  Шашмақом чолғу қисмидан  дарс беради, ўзига хос усуллар билан танбур чалишни ўргатади. Ота Ғиёснинг энг хайрли ишларидан бири у 1924 йилда  В. Успенский раҳбарлигида атоқли ҳофиз Ота Жалол ва мақом билимдони Мирзаназруллоҳ  Танбурийлар билан ҳамкорликда  Бухоро Шашмақомини нотага ёздиради ва бу тўплам 1924 йилда Москвада нашр эттирилади. Утоз Ота Ғиёс ўзига хос танбур ижрочилик мактабига асос солган созанда эди. Унинг мақомнавозлик хизмати Ота Жалол, Ҳожи Абдураҳмонлар сингари миллий мусиқамиз тарихидаги улкан ҳодисалардан биридир. Бугунги кунда, Республикамизда Ота Ғиёснинг танбур ижрочилик услубини давом эттираётган созандалар талайгина.