Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Туйғун Отабоев

Туйғун Отабоев

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, бастакор, ажойиб созанда, раҳбар ва чанг созининг моҳир ижрочиси Туйғун Отабоев 1942-йил Тошкентда таввалуд топди. 1959-йилҲамза номидаги тошкент мусиқа билим юртига ўқишга кириб 1960-йилдан бошлаб Ўзбекистон давлат филармонияси қошидаги ўзбек халқ чолғулари оркестрга ишга кириб ўз ижодий фаолиятини шу ердан бошлади. 1963-йил мусиқа билим юртини тугатади, ва 1968-йилдан филармония ансамблида таниқли созандалар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, Салохиддин Тўхтасинов (ғижжак), Ғофир Азимов (доира), Маҳмуд Мухаммедов (най) каби устоз созандалар билан биргаликда ишлай бошлади.

1971-йили Тошкент давлат консерваториясида”Шарқ мусиқаси факультети” очилади ва шу факультетга биринчилардан бўлиб Туйғун Отабоев ўқишга қабул қилинади. У ерда устозларимиздан академик Юнус Ражабий, Фахриддин Содиқов, Ориф Алимахсумов, Турғун Алиматов забардаст созанда, хонанда ва бастакорлар қўлида тарбия олган. Туйғун Отабоев ўз мутахассислиги бўйича устоз Фахриддин Содиқовдан чанг сози сирлари ва бастакорлик сирларидан чуқур сабоқ олади. Таниқли созанда Махмуд Мухаммедов ҳам Ф.Содиқовдан тарбия олган. Дарс жараёнида Т.Отабоев чанг чалиб берса чангни қўйибтуринг, чалаётган асарингизни, сарахбор, савт, муғулча яъни Шашмақомнинг наср қисмидаги асарларнинг сўзлари билан айтиб хиргойи қилиб беришни талаб қилар эдилар. Чунки Фахриддин ака чанг чалишингизни биламан менга сўзларини айтиб беринг дерди, бунинг маъноси ҳамма куйларни ёдлаб олиш мумкин, лекин у такрорланиб турмаса эсдан чиқиб қолади, агар сўзи билан ўрганса эсдан чиқмайди дердилар.

Т.Отабоев Фахриддин аканинг бу усулини тушунмас эди, лекин Ўзбекистон давлат ашулла ва рақс ансамблида мусиқа раҳбари лавозимида ишлаганида ана шу ердаги хонанда ва созандалар шунча сўзни қаердан биласиз деб хайрон қолишади шунда Т.Отабоев устозлари  Ф.Содиқовнинг дарс услубларини тушуниб етган эканлар. Мустақилликга эришганимиздан кейин Наврўз байрами тантаналари ва Мустақиллик байрамининг 1-йилидан бошлаб 12 йил мабойнида Бахрилла Лутфуллаев ва Бахтиёр Алиевлар билан бир қаторда мусиқа раҳбари сифатида иштирок этган.

Ф.Содиқов вафотларидан кейин Файзулла Кароматов Т.Отабоевни Консерваторияга ишлашга таклиф қилади ва 1976-78 йиллари Тошкент давлат консерваториясида чанг мутахассислиги ва ансамбл синфидан дарс беради. Туйғун Отабоев 1998-йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланди.

Биламизки Т.Отабоев бастакорлик ижодида ҳам жуда ёрқин ижодкор сифатида танилган.

У хонанда Ўзбекистон халқ артисти Ҳадя Юсупова, Мариям Сатторова, Мурод Соҳибов, Абдужаббор Латипов, Санобар Каримова, Шахноза Исмоилова, дуторчи қизлар ансамбли учун умумий қўшиқлар, ва Ўзбекистон ансамбли учун жуда кўп қўшиқ ва куйлар ижод қилган.

Туйғун Отабоев яратган асарлари тўғрисида айримларини такидлаб ўтамиз.

  1. “Тортамен” Т.Отабоев мусиқаси, А.Навоий ғазали
  2. “Жилва қилурсан” Т.Отабоев мусиқаси, Машраб ғазали
  3. “Ёрсиз” Т.Отабоев мусиқаси, Нодирабегим ғазали
  4. “Нур зиё келсин” Т.Отабоев мусиқаси, Машраб ғазали
  5. “Хабар” Т.Отабоев мусиқаси, А.Навоий ғазали
  6. “Эй дилим” Т.Отабоев мусиқаси, Мухтарама Улуғова шеъри

Туйғун Отабоев ижро дастурида биз Тошкент-Фарғона мақомларидан Баётларнинг тўлиқ туркуми, Чоргохлар, Дугоҳ, Хусайнлар Насруллоий, Фахриддин Содиқов ижодларини мансуб “ишқ” ва кўпгина халқ куйларини ундан ташқари Бухоро Шашмақоми туркумлари жумладан, Сараҳбори  Наво, Сараҳбори Дугоҳ, Сараҳбори Сегоҳ ва Сараҳбори Рост, Муҳаммаси Баёт, Муҳаммаси Насруллойи, Муҳаммаси Хусайний. Яна Шашмақом шахобчаларидан “Талқинчаи Муғулчаи Сегоҳ”, “Уфари Муғулчаи Сегоҳ”, “Соқийномаи  Савти Чоргоҳ”, “Уфари Сафти Чоргоҳ”

Туйғун Отабоев уч йилдан бери Ўзбекистон давлат консерваторияси давлат имтиҳони раиси сифатида ҳам ишлаб келмоқда.