Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов

Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов

(1852-1936),

Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов– XIX асар иккинчи ярми – XX аср бошида яшаб ижод этган ўзбек бастакорлик санъатининг ёрқин намояндаси, Бетакрор овоз соҳиби, хонанда ва созанда, мумтоз йўналишда  бир қатор асарлар  яратган бастакор.Самарқандда туғилган. Ёшлигидан Самарқандлик уста танбурчи Ҳожи Раҳимберди қўлида тарбия  олади. Халқ йўллари, айниқса Шашмақом таркибидаги чолғу ва ашула йўлларини  қунт билан ўзлаштириб ижодий баркамолликка этишган.  Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов дутор ва танбур ижрочилигида илғорлик  даражасида фаолият олиб борган. Айниқса, дутор созини моҳирона черта олган ва дутор ижрочилигида ўзининг шахсий  ижро услубига эга бўлган. Унинг овози эса беқиёс тембрга, кучли, шиддатли ва энг  муҳими  таъсирчанлик хусусиятларига эга бўлган. Шашмақом илмини у Бухорода машҳур санъаткор Ота Жалолдан ўрганади.

Фаолияти давомида у замонасининг забардаст санъаткори, моҳир созанда, хонанда ва беқиёс бастакори ҳамда  бир қатор таниқли шогирдлар тарбиялаган устоз даражасигача етади. Унинг яратган “Гулузорим” (А.Навоий ғазалига Амирий муҳаммаси), “Гуллар боғи” (Нодира ғазали), “Бебокча” (А.Навоий сўзи), “Бозургоний” (Фўзулий ғазалига Вола мухаммаси), “Самарқанд Ушшоғи” (Зебунисо ғазали) ашулалари мукаммаллаги, ўзига хослиги билан ажралиб туради. Бастакорнинг “Тараннум”, “Сайли Қаландарий” каби чолғу куйлари эса айнан дутор ижро йўлларини ёрқин намунасига айланган. Бастакорнинг яратган асарлари ўзбек   мусиқий мерос намуналарига айланиб ёш авлодлар томонидан катта иштиёқ ва меҳр  билан ўзлаштирилиб ижро этиб келинаётганлигини эътироф этиш лозимдир.

Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов мусиқа хусусидаги билимининг ўзига хослиги, унинг ижодидан ўрин олган асарларида ўзини намоён этган. Ўзбек мусиқа меросининг қайси жанри ёки қайси маҳаллий услубидан таъсирланса, уларга хос асарлар яратишга эришган. Унинг «Бебокча» асари Фарғона водийсининг йўлларига хос бўлса, «Бозургоний» асари Хоразмча оҳангу сайқалларга бой, “Қурбон ўзлан” Озарбайжон муғоми услуби асосида“Гулузорим” эса ҳақиқий Самарқанд воҳасининг ижро анъаналарини ўзида жо этганлиги билан қадрлидир[2].

         “Гулузорим” ашуласининг шакли ва ривожланиш тизими мақом йўлларига хосдир. Буни биз куй тузилиши, лад ва усул тизимида кўришимиз мумкин. Асар мақомларга хос (ре) миксолидий ладида ёзилган. Ўлчов-ритмик асоси эса 3/4 ўлчовидаги мумтоз усулга асослаган. Усулнинг ўзи асарга кўтаринкилик бахш этади. Эҳтирос ва жозиба нуқтаи назаридан асарнинг суръатига қараб бадиҳавий ёндошиш имкониятлари мавжудлигини қайд этиш мумкиндир.

Асарнинг даромад қисмида мақом ашула йўлларига хос барча асосий жиҳатларга асосланганлиги намоёндир. Асарнинг асосий куй мавзуси, лад, усул ва ҳ.к. Асар мавзуси кўринишида, бастакорнинг халқона услубга хос оригинал оҳанг яратганлигини кўриш мумкин. Мисол № 1.

 

 

Асарда шаклий босқичма-босқич ривожланиш тамойили ҳам  сақланган ва энг муҳими бастакор мақом ижодкорларининг анъаналарига хос авж тизимини қўллаган. Унда ниҳоятда заргарона услубда “Зебо Пари” авжи қўлланилганлигини гувоҳи бўламиз. Бастакор маыом анъаналарини мумтоз ашула ижодиётида эрки қўллаш мумкин эканлиги усталик билан кўрсатиб ўтган.   Мисол № 2.