Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

“Мақом йўлларида яратилган энг яхши асар”

“Мақом йўлларида яратилган энг яхши асар” республика кўрик танлови

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги
“Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3391-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, мақом санъатини янада ривожлантириш ва замонавий бастакорлик ижодиёти анъаналарига сингдириш, мақом намуналари асосида замонавий асарлар яратиш, мақом йўлларида ижод қилиб келаётган композиторлар, бастакорларни кашф этиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб–қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳамкорликда бастакорлар ўртасида  “Мақом йўлларида яратилган энг яхши асар” республика танловини 2019 йилдан бошлаб ҳар йили бир маротаба ўтказилиб келинмоқда. Жорий йилнинг 19-июнь куни Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси залида 2- маротаба бастакорлар ўртасида “Мақом йўлларида яратилган энг яхши асар”  республика танлови онлайн тарзда бўлиб ўтди.