Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Хоразм Мақом мактаб-интернати

Ҳар жабҳада бўлаётгани каби маданият ва санъат соҳасида ҳам ислохотлар олиб борилмоқда, бу соҳанинг ҳар бир йўналиши бу жараёнда четда қолаётгани йўқ. Шу ўринда миллий қадрятларимиз, анъаналаримиз ва санъатимизга эътибор хусусан мақом санъатига бўлаётган эътибор ҳам сезиларли даражада бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамисининг 2019 йил 21 ноябрдаги “Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида вилоятимтизда Урганч ихтисослаштирилган мақом санъати мактаб интернати ташкил этилди.
Ушбу даргоҳга 2020-2021-ўқув йили учун мақом санъатига иштиёқманд ўқувчиларни 5-6-7 синфларга қабул қилишни мана бугундан бошладик. Қабул жараёнлари 3 кун давомида 12-13-14 сентябрь кунлари ўтказилиб, ҳар бир синфга 30 та ўқувчи қабул қилиниши белгиланган.
Мақом мактабида иккита йўналиш бўйича кичик мутахасислар тайёрланади. Ҳар бир касб бўйича ўқувчининг касб маҳорати ва лаёқатини бошланғич тайёргарлиги даражасини аниқлаштириш мақсадида ижодий синовлар ўтказилади. Ижодий синовлар Хоразм мақом жамоаси бадиий раҳбари, Ўзбекистон халқ артисти Ғофур Эшчонов; Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлими директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов; Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби анъанавий хонанда бўлими ўқитувчиси Азамат Отажонов; Урганч тумани 11-сон БМСМ директори Жалол Матяқубов; Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби анъанавий хонанда бўлими ўқитувчиси Хуршида Ўринова; Урганч шаҳар 2-БМСМ ўқитувчиси Зокир Бобожоновлар томонидан ташкиил топган ҳакамлар ҳайати томонидан ўтказиляпди. Биз умид қиламизки ушбу ҳаракатлар, давлат раҳбари томонидан берилаётган бундай эътибор келажакда албатта ўз самарасини беради ва бу ердан етишиб чиққан ёшлар ушбу сай ҳаракатларнинг бош мақсади бўлган ўзбек мақом санъати ривожига хисса қўшишдек улкан натижаларни кўрсатади.