Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Ўзбек миллий мақом санъати маркази томонидан яна бир китоб нашри.

Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш учун жон куйдирган Зокиржон Орипов ўзининг “ Арабча Мусиқа  терминлари тизимининг шакилланиши ва тараққиёти” монографиясини яратди. Бу китоб Ўзбек миллий мақом санъати маркази томонидан чоп этилди. Монография манбашунослар, мусиқашунослар ва айни йўналишда ўқиётган толибу илмларга мўлжалланган. Муаллифнинг фикрича, ҳозирги дунё тилшунослигида Ўра асрлар араб мусиқа атамалари назарий асосларини ёритишга бағишланган махсус адқиқотлар мавжуд эмас. Бинобарин, ушбу қўлланма араб мусиқа атамашунослиги ва ундаги тилшуносликка оид қарашларни тадқиқ қилиш, тил тарихига оид маълумотларни аниқлаш, жумладан, замонавий тилшуносликнинг лингвоэстетика, лингвопоэтика билан боғлиқ масалаларини ўрганишга хизмат қилади