Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

«Мақом кечаси»

                                 

Юнус Ражабий номидаги мақом ансамбли ўзининг “Мақом кечаси” концерт дастурини суратга олди.  Бу жараёнларни  суратга олишда “Zo’r тv” хусусий телекомпанияси амалий ёрдам кўрсатди.. Жараён жуда қизғин ва қизиқарли бўлди. Ансамбл  ўз чиқишларида бизнинг қон-қонимизга жо бўлган  “ Сарахбори ироқ”, “Қўқон ушшоғи”, “Сафти Феруз”, “Муножат”, “Ўшал Дамлар”, “Онажон”, “Мугулчаи дугох”, “Бизни ташлаб”, “Нозик- нозик”, “Ёрима айтинг”, “Бўлмиш” “Шайдо бўлибман”, “Дил ноласи”, “Яхшироқ”, “Бу гўзални”, “Мухаббатдан”, “Чапандози наво”, “Эй дил” қўшиқларини ижро этишди. Бу наволар инсон қалбига сокинлик, хуш кайфият бағишлайди. Давлатимиз томонидан мақом санъатига берилаётган бундай катта эътибор бежизга эмас албатта.