Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Муҳаммаджон Каримов (1919-1998)

Муҳаммаджон Каримов (1919-1998)
Тошкент шаҳрида таваллуд топган. У Нўғмон қори, Домла Ҳалим Мулла Тўйчи Тошмухаммедов каби етук устозлардан таълим олган.
1942 йилнинг июнь ойида армия сафига ёзилиб, урушга ўзининг сози  билан кетди.
1944 йили Ўзтелерадио қошидаги мақом ансамблига  ишга таклиф этишди. Муҳаммаджон Каримов Акбар Убайдуллаев, Турғун Алиматов, Имомжон Икромов, Юнус Ражабий, Ака-ука Сўфихоновлар билан биргаликда ишлаган.
1952 йилда 52-ўрта мактабда, 1956–1961 гача коператив фабрика ашула тўгарагида , 1962 йилда чиннизаводда, 1965 йилдан 114-мактабда дарс берган. 1971 йилда ўқувчилар саройига ишга таклиф этишган. Бу ерда ёш мақомчилар ансамблини ташкил қилди. Унинг ҳизматлари инобатга олиниб 1991 йилда Ўзбекистон халқ ҳофизи унвони билан тақдирланди.