Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Берта Довидова

Ўзбекистон халқ артисти Берта Давидова 1922 йилнинг декабрь ойида Марғилон шаҳрида Давид Ота хонадонида таваллуд топган. Отаси дуторда жуда яхши куйлар чалар эди. Айниқса, “Тўрғай” куйи ёш Бертага жуда ёқар эди. 1935 йилда 13 ёшида Тошкент тиббиёт техникумига ўқишга кирди. 1941 йили 2 жаҳон уруши бошланганда ҳарбий госпитальда ҳамшира бўлиб ишлади. Кунларнинг бирида бу ерга мақом ансамбли келди ҳамда мусиқий асарлардан ижро этиб, ярадорларга концерт берди. Ёшлигидан қўшиқлар айтиб юрган Берта, мақомчиларга қўшилиб ярадорларга қўшиқ айтиб берди. Шунда Имомжон Икромов Берта Давидовани жамоага қўшиб олди. У 1943 йилдан 1987 йилгача, 44 йил мобайнида Ўзбекистон давлат телерадиоси қошидаги мақомчилар ансамблида фаолият кўрсатди. Унинг ижросидаги 200 дан ортиқ мақом намуналари,  халқ ашулалари, бастакорлар яратган қўшиқлар магнит тасмасига ёзиб олинган.