Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Очилхон Отахонов

Очилхон Отахонов Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги Найнаво қишлоғида таваллуд топди. Республика радиоси қошида мақомчилар ансамбли ташкил этилгач, Очилхон Отахонов шу даргохда Ўзбекистон халқ артисти, академик Юнус Ражабийдан тахсил ола бошлади. Мазкур жамоада  қарийб ўттиз йил фаолият кўрсатди. Кейинчалик ўзи ўнлаб ёш хонандаларнинг устозига айланди. “Насруллоий”, “Ҳусайний наво”, “Талқини ушшоқ”, “Қаландар” каби мумтоз асарларни маромига етказиб ижро қилган. Ўзбекистон радиоси олтин фондида унинг 100 дан ортиқ ижролари сақланиб, вақти-вақти билан ҳаво мавжлари орқали янграб туради. 1992 йили Очилхон Отахоновга “Ўзбекистон халқ ҳофизи” унвони берилган.