Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Ўзбек миллий мақом санъати намуналарини замонавий жараёнга мос ҳолда ривожлантириш

Ўзбек миллий мақом санъати намуналарини замонавий жараёнга мос ҳолда ривожлантириш ва уни кенг тарғиб қилиш мақсадида юртбошимиз томонидан қабул қилинган қарорлар замон ёшлари ва айниқса мақом устозларини катта иштиёқ билан ижод этишга чорлагани айни ҳақиқат. Бунга биз айни пайтда барча ОАВ орқали гувоҳ бўлиб турибмиз. Республикамизнинг барча вилоятларида ташкил этилган ва икки йилдирки самарали фаолият олиб бораётган вилоятлар Намунали мақом ансамбллари бу борада кўзга кўринарли муваффақиятларга эришаётганликларини кўришимиз мумкин.Жумладан, жорий йилнинг 21 январь куни Ўзбек миллий мақом санъати маркази, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг овоз ёзиш студиясида Сирдарё вилояти мақомчилар ансамбли томонидан навбатдаги олтин фондга ёзиб олиш ишлари амалга оширилди. Тайёрлаб келинган бир неча мақом асарлари ёзиб олинди.