Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Сойибжон Ниёзов

Сойибжон Ниёзов 1969 йилда Бухоро вилояти Олот туманида ишчи оиласида туғилган. 1990 йили Тошкент Давлат консерваториясининг “Анъанавий ижрочилик” (хонандалик) мутахассислиги бўйича таҳсил олди. Консерваторияда устоз, Ўзбекистон халқ артисти Ўлмас Расуловдан мақом сирлари ва ижрочилик амалиётини пухта ўзлаштирди 1994 йили Ўзтелерадиокомпанияси қошидаги Ю.Ражабий номидаги мақомчилар ансамблига хонанда сифатида ишга таклиф этилди. У кўплаб кўрик- танловларда қатнашди, жумладан: 1995 йилда Ю.Ражабий номидаги халқаро мақом кўрик -танлови, 1997 йилда Самарқанддаги Ҳ. Абдурасулов хотирасига бағишланган кўрик- танлови, 1999 йили Эллик қалъа туманида бўлиб ўтган О.Худойшукуров  номидаги кўрик- танлов, 2000 йили Андижонда бўлиб ўтган “Катта ашула” Республика кўрик- танловларида қатнашиб биринчи ўринларни эгаллади. 2001 йили Самарқандда ўтказилган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида Ўзбекистон халқ ҳофизи А.Иброҳимов билан биргаликда қатнашиб, биринчи ўрин соҳиби бўлдилар. Сойибжон Ниёзов 2004 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 2009 йили “Ўзбекистон халқ ҳофизи” унвонлари билан тақдирланган.