Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

 

Дутор – ўзбек анъанавий чертим чолғу созларидан бири. Узоқ ўтмишдан халқ ижрочилик амалиётидан муносиб ўрин эгаллаб келаётган дутор, айни пайтга келиб анъанавий ижро услубига хос барча гуруҳлар таркибидан жой олди. Анъанавий якканавоз чолғу сифатида шаклланди ва етакчи чолғулар қаторига кирди.

Дуторнинг тарихий шаклланиши узоқ ўтмиш ва бошқа чолғулар билан уйғунлик жиҳатлар бориб тақалсада мусиқий рисолаларда XV асрдан бошлаб таърифланиб келади. «Фаробий (IX аср) маълумотларига қараганда Хуросон танбури ўзининг кўплаб белгилари билан замонавий дуторни эслатади»[1]. Лекин, дуторни ўз номи ва унинг барча (шаклий, таркибий, ижровий) имкониятлари билан илк бор XV асрда яшаб ижод этган мусиқашунос олим Зайнуллобиддин ал–Хусайний ўзининг мусиқа илмига бағишланган «Қонуни илм ва амали мусиқий» номи рисоласида баён этган. Дарҳақиқат, унда иккита торли ва уларнинг оралиги кварта интервалини ташкил этувчи, дастасига боғланган пардалари ўн биттани ташкил этувчи дутор чолғу асбоби таърифланади. Лекин, қайд этиш жоизки, рисолада тавсифланган чолғу ҳар томонлама замонавий дутор созига яқин. Фарқ фақат, шаклда дейиш мумкин. Чунки, тавсифланган дуторни косахонаси ҳозирги замон дуторидан оз бўлсада каттароқ, дастаси эса қисқароқдир. Даврлар оша чолғулар ўзгариш ёки мукаммаллашиш жараёнини ўташи муқаррардир.

Дутор Ўрта Осиёнинг ўзбек, туркман, тожик, қорақалпоқ халқлари орасида кенг оммалашган чолғудир. Қайд этиш жоизки, ҳар бир халқ дуторининг оз бўлсада ўзига хослик жиҳатлари мавжуддир.

Дутор – икки торли чолғу асбобидир. Одатга кўра, тут дарахтидан тайёрланади. Чолғу икки асосий қисмларга бўлинади: а) косахона (резонатор); б) даста. Чолғунинг косаси 10-12 та юпқа қовурғачаларнинг бир-бирига бирлаштириб ёпиштириш орқали ҳосил қилинади ва унинг устки қисм махсус қопқоқ билан қопланади. Чолғунинг косасида торлар илинадиган махсус мослама, яъни илгичлар ўрнатилади. Дуторнинг дастаси чолғу жуссасига қараб белгиланади. Унда 14-15 та пардалар мавжуд бўлиб, улар ичак, замонавий жараёнда жилка (сунъий ип)дан бойланади ва торлари ипакдан эшилиб тайёрланади. Анъанавий дутор пардалари диатоник товушқатор таркибида жойлашган. Дастанинг бошланиш қисмида эса, иккита махсус қулоқлар жойлашган. Қулоқлар ипларни тортиш ва чолғуни созлаш учун қўлланилади. Чолғуда овоз тараннумини соф ҳолда таралиши учун иккита харрак ўрнатилади. Чолғунинг юқори қисмида жойлашган харрак шайтон харрак дейилади ва биринчи парда билан қулоқлар мобайнида жойлашади. Пастки харрак махсус шаклда ясалади ва чолғунинг созланишига кўра қопқоқ устига ўрнатилади.

Дутор ўзбек халқ чолғулари орасида ўзгарувчан хусусиятли чолғулар таркибига киради. Шу боис, бу тоифадаги чолғуларнинг созлари (торлари) ижро учун керакли парда (товуш)га созланиб олинади. Дутор ижрочилик амалиётида ижро этилаётган асарга қараб турлича, яъни кварта, квинта,

Ижрочилик амалиётида, анъанавий ижро услубида квинта сози кенг қўлланилади. Кварта-Тановор сози, унисон-қўштор, октава-Баёт сози номлари билан ҳам юритилади.

Секунда ва терция интервали асосида созлаш замонавий жараёнда жуда кам қўлланилади.

Дутор анъанавий чолғулар орасида турли ва ранг-баранг зарбларга бой, нафис ва назокатли, фалсафий овозга бой чолғу соз сифатида турли ёшдаги ижрочилар амалиётида кенг қўлланилиб келинади.

Ўзбекистонда дуторнинг халқ анъанавий ва ҳудудий ижрочилик услублари мавжуддир. ²удудий услубларга Фарғона-Тошкент ва Хоразм дутор ижрочилик мактаблари кириб, ҳар бири ўзининг воҳавий хусусиятларига эга. Хоразмда эса махсус дутор мақомлари ҳам шаклланган.

Ижрочилик амалиётида моҳирлик даражасига эришган халқ дуторчи созандаларидавн Маҳмуд Юнусов, Ғуломжон Қўчқоров, Фахриддин Содиқов … кабилар доимо халқимиз эъзозида бўлиб келганлар.

 

(С.Бегматов, М.Матёқубов. “Ўзбек анъанавий мусиқа чолғулари” Т.,2006 й.)

 

[1] О.Матёқубов, «Мақомат», 2004 й., 277 с.