Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Исмоилжон Вахобов

Исмоилжон Вахобов 1949 йил Андижон вилоятининг Чинобод шаҳарчасида таваллуд топган. У ёшлигида укаси Исроилжон  билан жўрнавозликда куйлаш сирларини ўрганди. 1967 йилда Тошкент Давлат консерваториясига ўқишга кириб, 1973 йили муваффақиятли тамомлаган. 1975 йилда укаси Исроилжон билан биргаликда Ўзтелерадиокомпания қошидаги Ю.Ражабий номидаги мақомчилар ансамблига ишга қабул қилинди. 1986 йилда Исмоилжон Ваҳобов “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвонига сазовор бўлди.У ҳофизликнинг ҳамнафасликда ижро  услубларини пухта эгаллаган. Исмоилжон Ваҳобовга 1999 йил “Ўзбекистон  халқ ҳофизи” юксак унвони берилган.