Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Исроилжон Вахобов

Исроилжон Ваҳобов 1951 йил Андижон вилоятининг Чинобод шаҳарчасида 19 январь куни таваллуд топган. У жўрнавозликда мумтоз ашулалар, мақом шўъбалари, замонавий қўшиқлар, Шарқ халқларининг ижро намуналарини куйлаб МТРК нинг олтин хазинасига муҳрлади. Исроилжон Вахобов хонанда бўлиш билан бирга ашула басталашга, яратишга иштиёқи баланд бўлганлиги учун буюк созанда ва бастакорлар Фахриддин Содиқов, Иброҳим Ҳамроевлардан таълим олди. У яратган ашулаларни нафақат ўзлари балки ансамблдаги хонандалар ҳам севиб ижро қилишади. 1986 йилда Исроилжон Вахобов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди. У 1996 – 1999 йилларда мақом ансамблига бадиий раҳбар сифатида етакчилик қилди. Исроилжон меҳнат фахрийси нишондори сифатида ҳозиргача халқимизга хизмат қилиб келмоқда. Мухтарам президентимизнинг фармонига мувофиқ 1999 йил “Ўзбекистон халқ ҳофизи” унвони билан тақдирланди.Ҳозирда Ўзбек миллий мақом санъати маркази қошидаги “Устоз-шогирд мактаби”да фаолият юритмоқда.