Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Абдунаби Иброҳимов

Абдунаби Иброҳимов 1972 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. 1995 йили ўқишни тугатиб, Тошкент Давлат консерваториясининг “Анъанавий ижрочилик” (хонандалик) бўлимига ўқишга кирди. У ерда Ўзбекистон халқ ҳофизи Ф.Мамадалиевдан мумтоз санъат сирларидан сабоқ олди. 1999 йили консерваторияни тугатиб Ю.Ражабий номидаги мақом ансамблига хонанда сифатида ишга кирди. Бу ерда устозлари, Ўзбекистон ҳалқ хофизлари О.Ҳотамов, Э.Лутфуллаев, Ўзбекистон халқ артисти А.Исмоиловдан мақом ижрочилиги сирларини ва бастакорлар ижодидан ўрганиб, Телерадиокомпаниянинг олтин хазинасига кўплаб асарларни ёздирди. 2000 йили Андижонда бўлиб ўтган “Катта ашула” Республика кўрик- танловида ва 2001 йили Самарқандда ўтказилган “Шарқ тароналари” халқаро фестивалда  Ўзбекистон халқ ҳофизи С.Ниёзов билан биргаликда қатнашиб, биринчи ўрин соҳиби бўлдилар. Абдунаби Иброҳимов   2008 йилда “Ўзбекистон халқ ҳофизи” юксак унвони, 2019 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени  билан тақдирланди.