Тошкент ш. Яшнобод т. Махтумқули к. 49 уй
+998 (71) 286-31-77 , +998 (71) 286-30-91

Бекназар Дўстмуродов

Бекназар Дўстмуродов 1957 йили Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги Қорасув қишлоғида ишчи оиласида туғилди. 1974 йил Тошкент Давлат Театр ва Рассомчилик (хозирги санъат ва маданият) институтига ўқишга кирди. Мусиқали драма бўлимида актёрлик ва хонандалик сирларини ўрганди. 1988 йилдан Узтелерадио қошидаги Ю.Ражабий номидаги мақом ансамблида хонанда сифатида иш бошлади. У ижро этган “Сарахбори наво”, “Сарахбори оромижон”, “Сарахбори сегоҳ”, “Чапандози гулёр”, “Гулузорим” “Эй қуёш”, катта ашулалардан (патнисаки) “Ёввойи чоргоҳ”, “Боғ аро”, “Бир келсун”, “Кириб бўстонни кездим”, диёр мадҳидаги “Ўзбекистон”, “Ватан ягонадур”, “Диёр исми”,  “Нечун қуллуқ қилмай Ўзбекистонга”,мумтоз шоирлар  ғазалларига “Сайёра”, “Санамо”, “ Эй сарви қомат” “Талқинчаи Мустаҳзоди наво” каби кўплаб ашулалар МТРК нинг олтин хазинасидан ўрин олган. Бекназар Дўстмуродовга  “Ўзбекистон халқ ҳофизи” юксак унвони берилган.  2019 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.